03.06.2017

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИНИНГ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИ

Наманганда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 100 дан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Катта Фарғона канали ҳавзасида ўтказилган мусобақанинг турли йўналишлари бўйича яккалик баҳсларида пойтахтлик Алибек Темиргалиев, Жонибек Темиргалиев, Исмоил Абдуманнопов, Рамиль Кирпичев, Азиз Соғиндиқов ва наманганлик Баркамол Мирзаҳамдамов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Жуфтликлар ўртасида каноэда эшкак эшишда Тошкент шаҳри вакиллари ака-ука Алибек ва Жонибек Темиргалиев жуфтлиги ғолиб бўлди. Мазкур йўналишда иккинчи ўринни Наманган вилоятидан Шоҳрух Шамсибоев ва Шаҳризод Валижонов жуфтлиги, учинчи ўринни Тошкент вилоя­ти жамоасидан Азиз Соғиндиқов ва Миродил Бозорбоев эгаллади.

Мамлакат кубогининг навбатдаги босқичи 20-26 июнь кунлари ­Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.

 

А. САТТОРОВ,

ЎзА мухбири.

 



DB query error.
Please try later.