Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.04.2017

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРКМАН КИНОСИ КУНЛАРИ

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги киносаройда 11-13 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Туркман киноси кунлари муносабати билан Республика Киночилар уйида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, «Туркманфильм» бирлашмаси ҳамда «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Анжуманни кириш сўзи билан очган «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев икки қардош халқ­нинг дўст-биродарлиги, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги, кино соҳасидаги алоқалари мустаҳкамланиб бораётганлиги ҳақида гапириб, йиғилганларни туркманистонлик киноижодкорлардан иборат делегация билан таништирди.

Туркманистон телевидениеси бош режиссёри Вепа Ишангулиев делегация­нинг Хоразм вилояти, Шовот туманидаги чегара постида катта тантана билан кутиб олинганини миннатдорлик билан эслаб, дини, тили, урф-одати, қадриятлари бир бўлган икки қардош халқнинг маданий-маърифий алоқалари, миллатлараро дўстлиги ҳар томонлама кенга­йиб бораётганини таъкидлади.

— Киностудияларнинг моддий-техник базаси такомиллашиши, киноижодкорлар учун зарур шарт-шароитлар яратилиши юқори сифатли фильмларни тасвирга олиш имконини бермоқда, — деди Вепа Ишангулиев. — Ўзбек киномухлислари эътиборига туркман халқининг маданий мероси, қадимий анъаналари ва урф-одатлари акс этган «Ат-мират», «Махтум­қули», «Копетдаг — аскарнинг орзуси», «Сайис», «Муҳаббат мероси», «Қумли келин қўшиқлари» деб номланган бадиий фильмлар ҳавола этилади.

Тадбирда иштирок этган Туркманис­тон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси атташеси Хандурди Тўраев мамлакатда кино санъати, спорт билан шуғулланиш, хорижий тилларни ўрганиш ёшлар тарбиясида алоҳида аҳамиятга эгалиги, шунинг учун бу соҳаларга мамлакат даражасида эътибор берилаётганини алоҳида қайд этди.

Туркман киноси кунлари мобайнида «Ўзбеккино» миллий агентлиги фаолияти билан танишув, икки мамлакат кинематографчилари иштирокида ижодий учрашув, фильмлар муҳокамалари каби қатор тадбирлар ўтказилади.

Анжуман якунида оммавий ахборот вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Нуруллоҳ ДОСТОН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.