Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.02.2017

ОПА-УКА ЧЕМПИОНЛАР

Пойтахтимизда шахмат бўйича 14-18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатида Нодирбек Ёқуббоев ва Нилуфар Ёқуббоева ўз ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларни ўзи қизиққан спорт турларига кенг жалб этишга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ўз самараларини бераётир.

Хоразмлик Нилуфар Ёқуббоева ва Нодирбек Ёқуббоев шу пайтгача қатор халқаро мусобақаларда, қитъа ва жаҳон чемпионатларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Пойтахтимизда ўтган мамлакат чемпионати ҳам шахматчилар учун жорий йилги спорт мавсумига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Икки юзга яқин шахматчи иштирок этган мусобақанинг ўн олти ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳслари Нодирбек Ёқуббоев ғалабаси билан якунланди. У тўққиз партиянинг биронтасида мағлубиятга учрамади. Шоҳруҳ Алиқулов, Сарварбек Олимжонов, Аҳмад Нуруллаев, Саидакбар Сайдалиев, Абдумалик Абдусалимов, Шамсиддин Воҳидов ва Бобур Эшбоевни енгган Нодирбек Далер Воҳидов ва Музаффар Эминжонов билан дуранг ўйнади ҳамда 8 очко билан Ўзбекистон чемпиони бўлди. Қолган совринли ўринлар Саидакбар Сайдалиев ва Далер Воҳидовга насиб этди.

Шу ёшдаги қизлар баҳсида Ситора Сапарова олтин, Ҳолида Намозова кумуш, Раъно Абдуҳолиқова бронза медаль билан тақдирланди.

Ўн саккиз ёшгача қизлар мусобақасида мағлубиятсиз ўйнаган Нилуфар Ёқуббоева ҳам олтин медални қўлга киритди. У тўққиз турнинг саккизтасида Мадина Жониқулова, Шаҳзода Шермуҳаммедова, Юлдуз Рамазонова, Ҳилола Абдукаримова, Нафиса Исломова, Моҳим Оразмуҳаммедова, Озода Рўзиқулова, Муслима Оллоқуловани енгиб, биттасида Баҳора Абдусатторова билан дуранг ўйнади ва 8,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Б.Абдусатторова 8 очко билан иккинчи, Ҳ.Абдукаримова 6 очко билан учинчи бўлди.

Ўғил болалар ўртасида Ортиқ Ниғматов биринчи, Асилбек Собиров иккинчи, Георгий Шванов учинчи ўринни эгаллади.

Ўн тўрт ёшгача ўғил-қизлар баҳсларида Сардор Болтаев, Умар Исомов, Суҳробжон Авалбоев, Юлия Хегай, Дилбар Ҳамроева, Дилрабо Маъмурова ғолиб ва сов­риндорлар қаторидан жой олди.

 

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.