Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 1 2 3 4
26.08.2020

ОДАМЛАР ТАҚДИРИНИ ЎЗГАРТИРГАН ЗАВОД ЎН ЁШГА ТЎЛДИ

Деҳқонободнинг олис Белбойли қишлоғида туғилиб, вояга етганман. Туманимиз узоқ йиллар республикадаги энг оғир шароитга эга ҳудудлардан бири ҳисобланар эди. Бироқ сўнгги ўн йилда кўп нарса ўзгарди. Роппа-роса ўн йил муқаддам Марказий Осиёдаги энг йирик, Ўзбекистонда эса ягона ўғит ишлаб чиқарувчи саноат корхонасиДеҳқонобод калий заводи ишга туширилди.

Рақамлар кўп маълумотлардан воқиф этади: ўн йил ичида завод томонидан қарийб 300 миллион АҚШ доллари қийматида 1,5 миллион. тоннадан ортиқ калий хлорид хорижий мамлакатларга экспорт қилинди. Ушбу давр мобайнида 30 дан зиёд мамлакатга маҳсулот сотилган бўлиб, экспорт ҳажмининг 50 фоизи жанубий-шарқий Осиё мамлакатларига тўғри келади.

Яна бир муҳим янгилик: жорий йилнинг июнь ойида Индонезияда бўлиб ўтган танловдаДеҳқонобод калий заводиАЖ ушбу мамлакатга 70 минг тонна калийли ўғитларни экспорт қилиш бўйича лойиҳа ғолиби бўлди. Бугунги кунда маҳсулотни юклаш ишлари бошланиши арафасида турибди.

Энг муҳими, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот мамлакатимизда, яъни, ички бозорда жуда харидоргир. Калий хлоридга талаб йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Чунки уни ишлаб чиқариш технологияси сильвинит рудасини флотацион услубда бойитишга асосланган. Бу ўғит ташқи кўринишидан оқиш-кулранг кичик кристалларга ёки ҳар хил товланувчи қизғиш-жигарранг кичик доналарга ўхшайди. У бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Жумладан, ҳосилдорликни кўпайтириш билан бир қаторда маҳсулот сифатини яхшилайди, ўсимликларнинг касалликларга чидамлилигини кучайтиради, мева-сабзавотларнинг сақлаш муддатини узайтириб, ташиш чоғида тез бузилмаслигини таъминлайди, муҳими, уларнинг таъм ва эс­тетик сифатларини оширади. Корхонада ISO 9001:2015 (O’z DSt ISO 9001:2015) халқаро стандарти талабларига мувофиқ Сифат менежменти тизими жорий этилганлиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ва бошқарув тизимининг халқаро стандарт талаблари асосида бўлишини кафолатлайди.

Бизни қувонтирадиган яна бир жиҳати — «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятини 2019–2025 йилларда ривожлантириш концепцияси бўйича ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йили 53 фоизга, 2021 йили 91 фоизга ошиши кутилмоқда. Шунингдек, 2023 йил охиригача корхона негизида йилига 120 минг тонна калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини ҳамда 180 минг тонна гранулаланган калий хлорид ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришдек йирик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Табиийки, бу режаларнинг муваффақиятли уддаланиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми­нинг кўпайиши корхонада янги иш ўринлари очиш.

Заводимиз фаолияти фақатгина маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат эмас, албатта. Раҳбаримиз Ойбек Қурбонов ташаббуси билан ҳар йили турли байрамлар, саналар, ҳайит кунларида корхонада ишлаб нафақага чиққан, айни пайтда кексалик гаштини сураётган кишиларни йўқлаш, беморлардан кўнгил сўраш, кўп болали оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга, беморларга ёрдам қўлини чўзиш анъанага айланган. Завод ҳомийлигида тумандаги кам таъминланган оилалар болаларининг хатна тўйларини ўтказиб бериш ҳам йўлга қўйилган, тўйда ҳар бир болага велосипед ҳамда пул мукофотлари берилади.

Пандемия даврида ҳам корхонамиз карантин туфайли ночор аҳволга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаб турибди. “Саховат ва кўмакжамғармасига ўтказилган хайрия маблағларидан ташқари, кексалар ва эҳтиёжманд оилалардан мунтазам хабар олинмоқда. Бундан ташқари, Бухоро ва Сирдарё вилоятида табиий офатдан жабрланганларга кўмак берилди.

Ишончим комилки, Деҳқонобод калий заводи яна узоқ йиллар элимизга, юртимизга хизмат қилади, менга ўхшаган яна минглаб оддий одамларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришда давом этади.

 

Ботирали ЭРМАТОВ,

Деҳқонобод калий заводи ходими,

Меҳнат шуҳратиордени соҳиби.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: