01.07.2020

ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА

“Агробанк” томонидан мижозларга тақдим этилаётган тезкор, қулай ва масофавий хизматлар

Бугунги кунда “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан аҳоли ва банк мижозларини, шунингдек, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликларини тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, пандемия шароитида мижозларнинг банкка келиш имконияти чекланганлиги ҳамда қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискни юмшатиш мақсадида юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини қайтарилишида уларга имтиёзли давр бериш мақсадида жисмоний шахсларга 2020 йилнинг 1 августгача, юридик шахслар учун эса 1 октябрга қадар кредит таътиллари жорий қилинган. Бундан ташқари, апрель, май, июнь ҳамда июль ойларида муддати тугайдиган миллий ва хорижий валютадаги омонатлар автоматик тарзда 1 августга қадар узайтирилди. Бунда омонат фоизлари ўзгаришсиз қолади ва карантин муддати тугагандан сўнг барча ойларга ҳисобланган фоизларни бир вақтнинг ўзида ечиб олиш имконияти мавжуд.

Яна шуни қўшимча қилиб айтиш мумкинки, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун банклараро­ пул ўтказмаларни онлайн амалга ошириш имконини берувчи “ANOR” тезкор тўловлар тизими ишга туширилди. Тўловларни кечаю кундуз ва дам олиш кунларисиз амалга ошириш мумкин, бу ҳам ўз навбатида мижозларнинг банк биносига ортиқча келишининг олдини олади.

Пандемия даврида масофавий банк хизматлари кўрсатилаётгани, жумладан, банкнинг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан “Agrobankmobile” мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу хизмат ҳам бепул қилиб белгиланди.

Бугунги кунда нақд пул тушумига эга бўлган банкнинг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан терминал олиш учун масофадан ариза бериш хизмати “Оnline ariza” хизмати ишга туширилди ҳамда халқаро пул ўтказмаларини қабул қилувчи ҳар бир мижозга банк пластик картаси бепул очиб берилмоқда. Қолаверса, пластик картанинг амал қилиш муддати тугаса ёки йўқотилганда, янги картани мижознинг уйига етказиб бериш хизматлари ҳам жорий этилди.

Яна шуни қўшимча қилиб айтиш мумкинки, карантин даврида мобиль илова орқали “Uzcard” пластик картадан “Humo” пластик карталарига ва аксинча “Humo” пластик картадан ва “Uzcard” пластик карталарига маблағлар ўтказиш имконияти яратилди, комиссия миқдори ўтказма қийматидан 1 фоиздан 0,5 фоизга туширилди.

Интернет тармоғи ҳамда мобиль телефон орқали банк хизматларидан фойдаланиш, айниқса, бугунги карантин шароитида аҳолининг ушбу хизматларга бўлган талаби, қизиқиши ва ишончи ортиб бораётгани сабабли, мазкур интерактив хизматларни янада ривожлантириб бориш зарурлигини кўрсатмоқда. Шу боисдан, бугунги кунда республикада ягона бўлиб келаётган юридик шахслар учун онлайн кредит ҳам жорий этилган. Бунда мижоз банкка мурожаат қилмасдан, “Agrobankmobile” мобиль иловаси ва “Internet banking” тизими орқали атиги бир неча дақиқаларда кредитни расмийлаштириб, ўз ҳисоб рақамига ўтказиши мумкин.

Маълумот ўрнида яна шуни айтиш мумкинки, банкка мурожаат қилмасдан туриб, мобиль илова орқали халқаро пул ўтказмалари амалга ошириш ҳам жорий этилган. Ўзбекистондан “Uzcard” ва “Humo” сўм пластик карталаридан Россия Федерациясининг Сбербанк пластик карталарига ва аксинча, Сбербанкнинг “Sberbank Online” мобиль иловаси орқали Агробанк “Uzcard” ва “Humo” сўм пластик карталарига тўғридан-тўғри маблағ ўтказиш мумкин. Бугунги кунга келиб ушбу хизматдан 250 мингдан ортиқ мижоз фойдаланиб, келиб тушган маблағлар ҳажми эса 115 миллиард сўмга етди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги карантин шароитида “Агробанк” мижозларига тезкор, ишончли, инновацион ва энг асосийси, масофавий банк хизматлари турларини кенгайтиришга катта эътибор бериб келмоқда.

 

Ўз мухбиримиз.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: