Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3
03.03.2020

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

ҳаётимизнинг барча жабҳасини қамраб олиши керак

Улуғбек АЗИЗОВ, Тошкент молия институти ректори, профессор:

– Жаҳондаги кўплаб молиявий муассасалар таҳлилчилари қайд этишича, барча мамлакатлар 2019-2020 йилларда оғир иқтисодий инқироз таъсирини бошларидан кечиради. Буни иқтисодиёт циклик (маълум даврда такрорланиб турадиган ҳолатда) ривожланиши, фонд ва хомашё  бозорларидаги вазият кўрсатиб турибди. Давом этаётган сиёсий беқарорлик ҳам  салбий роль ўйнамоқда. Жаҳон оммавий ахборот воситаларида дунё иқтисодиёти рецессияси ҳақидаги тахминлар қонуний изчиллик билан кўрсатиб борилмоқда.   

Жаҳон иқтисодиёти рецессияси тўғрисида турли тахминлар билдирилмоқда. Бу хавотирли аломатлар жаҳон иқтисодиёти етакчилари бўлган – Хитой, АҚШ, Германия ва Буюк Британия  давлатлари иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили асосида аниқланган. Хусусан, Германия  ва Хитойда ички ялпи маҳсулот тушиб кетиши кузатилди, АҚШ ва Буюк Британияда  давлат акциялари даромадлилиги  пасайди. Халқаро валюта фонди  раҳбари фикрича, жаҳон иқтисодиёти Улуғ турғунлик (депрессия) даврига қайтиши мумкин. Улуғ депрессия 1929 йилдан 1933 йилгача давом этган. Ўша пайт рецессияси белгиси сифатида  фонд бозорида нархлар тушиб кетганлиги қайд этилмоқда.

Рецессия жараёни  ўзи кетидан муайян салбий молиявий  ва иқтисодий оқибатларни келтириб чиқаради. Улуғ депрессия вақтидаги рецессия натижасида улкан фалокат келиб, аҳоли зиммасига оғир юк бўлиб тушган бўлса, унинг ҳозирги замонда рўй бериши  жаҳон иқтисодиётида  кўриниб турганидек, бошқачароқ,  анча мураккаб табиатга эга.

Иқтисодиётнинг ҳозирги босқичида  ҳам рецессия сабабларига нисбатан ноаниқликлар мавжуд. Иқтисодиёт назариясида, хусусан, рецессия жараёни ва унинг бошқа иқтисодий  ҳақиқатлари билан (ушбу ҳолатда фонд бозори), пандемия (Хитой коронавируси) корреляция (ўзаро боғлиқлик) қилишда  ҳал қилинмаган  масалалар, етишмовчиликлар бўлиб, улар вужудга келган  ҳодисаларга аниқ жавоб бермайди. Ҳаттоки Халқаро валюта фонди  жаҳон иқтисодиёти кўрсаткичлари пасайишини баҳолашда аниқлаштирилмаган «рецессия» атамаси билан чекланмоқда. Бунда мавжуд  иқтисодий ва иқтисодий бўлмаган рисклар (хавф-хатарлар, таваккалчиликлар) ҳисобга олинмайди.

Шу билан бирга, SP 500 га кирувчи АҚШнинг энг йирик компаниялари ўз даромадларини кўпайтирмоқда. Буни барқарор ривожланиш кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳолатни тасдиқловчи бошқа  қатор далиллар ҳам мавжуд.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, иқтисодиёт тушиб кетиши жараёнининг ўзи – бу ҳали рецессия эмас, балки анча мураккаброқ ҳодисадир. Ўзбекистон  олимлари ва иқтисодчиларида  рецессия жараёни ва унга яқин, лекин аутентик (асл нусхасига мос) бўлмаган ҳодисаларни  батафсил ўрганиш,  тадқиқ этиш имконияти бор. Бу ҳодисалар вақт-вақти билан  нафақат миллий, балки жаҳон иқтисодиётида ҳам рўй беради. Табиий савол туғилади: тахмин этилаётган рецессия жараёнлари бўлиши мумкин бўлган  салбий оқибатларнинг олдини олиш учун  нима қилинмоқда ёки бу долзарб муаммони ҳал этиш, олдини олиш учун (превентив) қандай чоралари кўрилмоқда?

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар даврида олий давлат даражасида  иқтисодиётни ривожлантириш ва ижтимоий соҳа ривожланишига қаратилган ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бу ҳужжатларнинг бири – Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасидир. Унда стратегик мақсадлар  ва яқин ўрта муддат истиқболга мўлжалланган вазифалар белгиланган.

Дастурий маърузада  ижтимоий  ривожланиш ва мамлакатимиз иқтисодиёти ўсиши асосий тамойиллари акс этган. Аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоялаш масалаларига, хусусан  уй-жой билан таъминлашга катта эътибор берилган. Ҳар бир одам  ва оила учун  уй олиш – бу кичик ватанга эга бўлиш, ўзини ҳам, оиласини ҳам ижтимоий ҳимояланганликларидир. Муҳтожларни уй билан таъминлаш – бу нафақат  муаммони давлат  нуқтаи назаридан кўриш, балки мамлакатимиз раҳбарининг шахсий муносабатидир. Буни Президентимизнинг  қуйидаги сўзлари тасдиқлайди: «менинг энг катта  истагим, мамлакатимизда  ҳар бир оила  ўз уйи, ўз хонадонига эга бўлсин». Бу сўзлар ниҳоятда  катта крейсер тезлигида ҳаётга жорий этилмоқда. Қисқа муддатда 2,5  мингга яқин ижтимоий инфратузилма объектлари  ишга туширилди.

Шуни қайд этиш керакки, Мурожаатда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар, улар инфляциядан  аввал оширилиши ҳақида  гап боради. Ижтимоий тўловлар таъминланишида сансалорлик кам бўлади. Мутасадди ташкилотлар белгиланган юридик муолажаларни амалга оширишда  энг кам ҳужжатлар сонини талаб қилишади.

 Президент Мурожаатномасида  яна бир  асосий жиҳат бор. Бу назаримда, давлатимиз раҳбари илм-фан масаласида мутлақо янги сиёсатни шакллантирмоқда ва бу олимларимиз интеллектуал ақлий салоҳиятини ошириш имкониятини беради.

Эволюциявий ўзгаришлар янги босқичида  илм-фан  бутун иқтисодиёт ривожи драйверига айланиши керак. Илм-фан замин бўлиб, миллат келажагини қуришга  асос бўлади. Илмий натижалар жамият  асосий ютуқларини белгилайди. Яқин  пайтгача  миллий фан стагнацияси ва ҳатто рецессияси  ҳақида гапириш  мумкин эмас эди, бу эса  фундаментал  тадқиқотларга салбий  таъсир этди. Ҳозирги пайтда давлат олимларни жиддий қўллаб-қувватлаш ва илмий  тадқиқий ишларни олиб бориши учун  яхши шароит яратишга  барча чораларни  кўрмоқда. Илм-фанни ривожлантириш бўйича давлат  сиёсати шуни кўрсатмоқдаки, давлат Ўзбекистон илм-фанини халқаро даражасига олиб чиқмоқчи, уни рақобатбардош қилмоқчи.

Етакчи хорижий илмий марказлар билан албатта ҳамкорликни йўлга қўйиш шартлигига алоҳида аҳамият эътибор берилмоқда. 2020 йилда кўпсонли олим ва ўқитувчилар «Эл-юрт умиди» фонди томонидан илмий тадқиқот ва малака ошириш учун  чет элга юборилади. Бу билан ўзбек функционал фанига мустаҳкам асос солинади.

«Фақат таълим миллат келажагини белгилайди» қоидаси Мурожаатноманинг ўрта таълим муассасаларини битириб, олий маълумот олишга интилаётган битирувчиларни қамраб олиш масаласида ўз аксини  топган. Бу йилнинг ўзида  битирувчиларни  олий таълим билан қамраб олиш 2020 йилда камида 25 фоизга  ва келгусида 50-60 фоизга ошади. Бу 2016 йилга нисбатан  олий маълумотли кадрларни тайёрлаш 5 марта кўпаяди, дегани. Бунинг натижасида, шубҳасиз,  жамиятимиз ақлий, иқтисодий ва маданий  салоҳияти ошади.

Бундан ташқари, Мурожаатномада  малака миллий тизимини  ишлаб чиқиш зарурати қайд этилган. Бу халқаро меҳнат бозори  талабларига  жавоб берувчи  кадрларни ихтисослик  бўйича тайёрлаш имкониятини беради. Буларнинг ҳаммаси  касбий омилкорликни (компетенцияни) барча  соҳаларда таъминлайди, шу жумладан иқтисодиётда ҳам. Натижада   жамиятимиз келажаги профессионалларнинг ишончли қўлида бўлади.

Таълимда электрон форматни жорий этиш – мазкур стратегик ҳужжатнинг яна бир асосий қоидасидир.  Ҳозирги пайтда олий таълим тизимида  рақамли технологияларни янада кўп жорий этишга тайёргарлик кетмоқда. Рақамлаштириш таълимий, илмий контент тез ва сифатли  ривожланишига имконият беради. Бу инновациявий  технологиялар билан боғлиқ. Биринчи  навбатда рақамли электрон  дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа ўқув адабиётлар яратиш, шунингдек  бутун мониторинг  ўқув тизимини рақамли шаклга ўтказиш лозим. Иккинчидан, онлайн-ўқитишни рақамлаштириш  ўқитиш жараёни субъектларига ҳам, объектларига ҳам кутилган натижаларни беради. Шунга тўлиқ ишонч борки, рақамли технологиялар асосида  тайёрланадиган кадрлар жаҳон рақобат муҳитида  иқтисодиётимиз профессионал йўл кўрсатувчилари (лоцманлари) бўладилар.

Рақамли компетенция – олий таълим  муассасаларида  юқори  малакали кадрларни тайёрлашда қўйиладиган асосий талабдир. Бу иқтисодиётни рақамлаштириш тамал тошидир. Рақамлаштириш соҳасида малакали кадрларнинг етишмаслиги сир эмас. «Рақам мактаби» тизими ва унинг кейинги босқичи – «Рақам олий мактаби» ишлаши талаб этилади. Айнан таълимнинг шу икки босқичида жамият, хусусан иқтисодиётнинг бутун рақамли инфратузилмаси қурилади. 

Шуни қайд этиш керакки, рақамлаштириш – бу янгилик эмас, замондошларимиз тафаккури билан ўйлаб топилган нарса эмас. Яъни,  бугунги рақамлаштириш  асослари дастлаб улуғ бобомиз Ал Хоразмий томонидан қўйилган. Блокчейн технологияси асосида рақамлаштириш – бу минг йил аввал улуғ олим яратган ўша алгоритмдир. У фақат янгиланган, бойитилган ва ҳаётга жорий этилаётган кўринишидир.

Рақамлаштириш асосида технологик эволюция иқтисодиёт ривожланишининг тўхтатиб бўлмас жараёнидир. Президент Мурожаатномасида  «Рақамли  Ўзбекистон – 2030» давлат дастурини ишлаб чиқиш  зарурлиги қайд этилган. 2020 йилда биз  «Рақамли иқтисодиёт»ни  ривожлантиришда  туб бурилиш  яратишимиз  лозимлиги  алоҳида уқтирилган. Энг асосийси, биз уни қанча тезроқ  ўзлаштирсак, шунчалик  амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси сифатли ва муваффақиятли бўлади. Биринчи навбатда, бу иқтисодий муносабатлар янги сифат даражасидир. Улар товарлар, хизматлар, бизнес  ва тижорат жадал ҳаракатига таянади. Бу ҳозирги замон қонуний эволюциявий спираль шаклидаги ривожланишнинг навбатдаги босқичидир. Бугун мамлакатимизда  рақамли технологиялар ривожланиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Бу шубҳасиз давлат, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва ахборот-технологияларнинг  муваффақиятли ҳамкорлиги натижасидир. Мурожаатда таъкидланишича, ҳозирги шароитда мамлакатимиз рақамлаштириш туфайли нафақат иқтисодий ютуқлар рамзи, балки бутун  жамият ривожи рамзи бўлган илғор давлатлар қаторидан ўрин олади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: