Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
23.07.2019

ЎН ЙИЛ ДАВОМИДА РЕСПУБЛИКАМИЗ ҲУДУДЛАРИДА

намунавий лойиҳалар асосида 123 мингдан ортиқ уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди

Миллий матбуот марказида «Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши Дастурларида «Қишлоқ қурилиш банк» иштироки» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда банкнинг қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишидаги иштироки, бу йўналишда эришилаётган натижалар ва галдаги вазифалар бўйича атрофлича маълумот берилди.

— Республикамиз қишлоқларини обод қилиш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган Давлат дастурлари доирасида 2009-2019 йилларда ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида 123 мингдан ортиқ уй-жой қурилиши бўйича иш олиб борилди, — дейди «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акбар Эшонқулов. — Ушбу уй-жойларнинг 80 мингдан кўпроғи бевосита банкимиз томонидан молиялаштирилди. Ўтган вақт давомида қурилиш ишлари учун 15,41 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу борада биргина «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан молиялаштирилган уй-жойлар учун 3,23 триллион сўм аҳолининг маблағи, 6,34 триллион сўм банкнинг имтиёзли ипотека кредити маблағи сарфланди. Намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишида акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» салмоқли ўринни эгалламоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жорий йилдан бошлаб қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши «Обод қишлоқ» дастури билан узвий боғлиқликда амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, дастур доирасида уй-жойларнинг янги намуналари жорий этилди.

Жумладан, дастурга киритилган аҳоли пунктлари, шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар бунёд этилмоқда. Шунингдек, аҳолиси зич бўлмаган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда 0.02 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ҳам бор.

Бугунги кунда ушбу банк иштирокида қурилаётган 6 минг 508 та уй-жойдан умумий қиймати 400,65 миллиард сўмлик 2 минг 183 та уй-жой Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан ва умумий қиймати 657,9 миллиард сўмлик 4 минг 325 та уй-жой Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

2019 йилда қуриладиган арзон уй-жойлардан айримларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонднинг 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларининг йўналтирилиши кўзда тутилган. Шу мақсадда банк билан БМТ Тараққиёт дастури ўртасида Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида қуриладиган арзон уй-жойларнинг 800 тасини энергия самарадорлигини ошириш бўйича 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча харажатларни қоплаш бўйича битим тузилди.

Матбуот анжуманида «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ томонидан қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши бўйича келгусида белгиланаётган вазифалар, банк фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

 

Тоштемир МУРОД.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: