Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
05.03.2019

РАҚАМЛАР ОРТИДА ҲАЁТ БОР

·         Ўтган йили вилоятда умумий қиймати 1,8 триллион сўм бўлган 577 ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилди, инвестициялар ҳажми 1,7 баробар ошди.

 

·         Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик лойиҳаларни назарда тутадиган дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, вилоятда 2019-2020 йилларда 1 минг 400 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, 1,1 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилинади. Бунинг самарасида 39 мингта доимий иш ўрни яратилади.

 

·         Вилоят туманлари марказини обод қилиш мақсадида ҳар бир туманга 20-25 миллиард сўмдан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган қишлоқ ва маҳаллаларга қўшимча равишда 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши қайд этилди.

 

·         Наманган шаҳрининг Юксалиш маҳалласи кейинги икки йилда бутунлай янги қиёфа касб этди. 2018 йилда бу ерда 588 хонадондан иборат 14 та 7 қаватли арзон уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди.

 

·         Жорий йил охиригача яна 14 та шундай уй-жой қурилиб, хонадонлар сони 1 минг 176 тага етказилади. Шунингдек, ушбу ҳудудда Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия хизматчилари учун 8 та 5 қаватли турар жой биноси барпо этилмоқда.

 

·         Корея Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган «Hyundai» автомобиль заводи ҳам шу ҳудудга яқин жойда барпо этилади.

 

·         60 гектарга яқин қисми сақланиб қолган Ахсикент харобалари Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорликдир. Президентимиз топшириғига мувофиқ, 2017 йилда Ахсикент тарихий ёдгорлигини асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш, унинг ҳаққоний тарихини яратиш бўйича улкан ишлар бошланди. «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: