Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
05.03.2019

ТЎРАҚЎРҒОН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

Тўрақўрғон туманида замонавий технологиялар асосида иссиқлик электр станцияси барпа этилмоқда. Қуввати 900 МВт бўлган ушбу станциянинг ишга туширилиши аҳоли ва саноат корхоналарини электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қоплашга хизмат қилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 195 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлиб, у Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва “Ўзбекэнерго” АЖ маблағлари асосида молиялаштирилган. Станция Япониянинг “Mitsubihi Corporation” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems” консорцуми томонидан барпо этилмоқда.

Станциянинг биринчи буғ-газ қурилмаси жорий йилнинг сентябрь ойида, иккинчиси декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида Фарғона водийси истеъмолчилари учун 900 МВт қўшимча қувват ёки йилига 6,7 миллиард кВт/соат электр энергия ишлаб чиқарилади. 300 киши иш билан таъминланади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: