12.02.2019

ЖАҲОН БОЗОРИГА ЙЎЛ

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти тизимидаги қатор корхоналар фаолияти мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Ушбу жамият корхоналарида ички ва ташқи бозорларга рақобатбардош, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга қаратилган дастур амалга оширилиб борилмоқда.

 «Чирчиқ Маш Агро» масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон — Польша қўшма корхонасида 6 турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона конвейерларидан чиқаётган лазер нури ёрдамида ер текислаш техникалари, дискли бороналар, штангали пуркагичлар, айланма омочлар ҳамда минерал ўғитларни сепишда ишлатиладиган техникалар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

— 2018 йилда 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон сингари давлатларга экспорт қилинди, — дейди қўшма корхона раҳбари Ҳайдар ­Абдушукуров. — Жорий йилда ҳам ушбу мамлакатларга 900 минг АҚШ доллари қийматидаги қишлоқ хўжалиги техникаларини экспорт қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам корхонамизда тайёрланган қишлоқ хўжалиги техникалари кўпайиб бормоқда.

Биргина мисол. Ўтган 2018 йил мобайнида 84 миллиард сўмдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилиб, мамлакатимиздаги деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилди. Шунингдек, корхонамиз Италия, Туркия, Хитой сингари давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар ҳисобига бойиди. Эндиги мақсадимиз эса имкониятлардан унумли фойдаланиб, қўшимча иш ўринларини яратиш, корхонамизга хорижий инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш, ички ва ташқи бозордаги ўринимизни янада кенгайтиришдан иборатдир.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз иқтисодиёти тез суръатлар билан ривожланишида хорижий сармоядорлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб бораётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Жаҳон бозорига «MADE IN UZBEKISTAN» деган ёрлиқ билан кираётган маҳсулотлар турлари кўпайиб бормоқда. Улар орасида «Чирчиқ Маш Агро» Ўзбекистон — Польша қўшма корхонаси маҳсулотлари ҳам муносиб ўрин эгаллади.

 

Соҳибжон Салимов,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.