Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
29.01.2019

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ВА МЕТРОЛОГИЯ ТИЗИМЛАРИДА БИР ҚАТОР ЕНГИЛЛИКЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси таҳлили, шунингдек, уни ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар учун аҳамияти тўғрисида матбуот анжумани ташкил этилди.

— Ушбу қарорнинг 1-бандига асосан Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш (ILAC) ва халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материал ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилиниши белгиланган, — дейди Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ақилбек Мустафоев. — Ушбу қарорга асосан бугунги кунга қадар 27 тадбиркорлик субъекти томонидан олиб келинган 96 турдаги маҳсулот (қишлоқ хўжалик техникаси, металл маҳсулотлари ва бошқалар) мажбурий мувофиқлик сертификатларидан озод этилди. Шунингдек, ўтган вақт мобайнида 6 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, яъни кўк чой, макарон маҳсулотлари, музлатилган товуқ гўшти каби қарийб 700 миллион сўмлик маҳсулотлар ёрлиқланиш ва сақланиш бўйича номувофиқ деб топилди.

Яна шуни айтиш мумкинки, эндиликда олиб кириладиган истеъмол маҳсулотларини мажбурий сертификатлаш фақат агентлик тизимидаги сертификатлаштириш идоралари томонидан амалга ошириш белгиланган. Шу кунга қадар республика ва ҳудудий сертификатлаштириш идоралари томонидан 390 дона мувофиқлик сертификатлари берилди.

Бундан ташқари, синов (ўлчов) лабораторияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан юқоридаги қарорга мувофиқ агентлик тизимидаги лабораторияларни ривожлантириш, фаолиятини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, ўтган йиллар давомида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабораториясига Кореянинг KOICA дастури орқали грант ҳисобига замонавий 3 дона синов ускуналари келтирилди. Ушбу ускуналар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлик кўрсаткичлари аниқланади. Шу билан бирга, лабораторияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида халқаро молия институтлари маблағлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш мақсадида Жаҳон банкидан 20,3 миллион доллар имтиёзли кредит олиш юзасидан ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Қолаверса, бугунги кунда зарур ҳисобланган электромагнит мослашувчанлик бўйича тўла баҳолашни таъминлайдиган синов базасини ташкил этиш юзасидан Чехиянинг «EXPORTA» компанияси билан ҳамкорликда лаборатория ташкил этиш юзасидан 3,5 миллион евро миқдорида шартнома имзолаш кўзда тутилган.

Тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Кореянинг «SI RESOURCES CO LTD» компанияси билан автотранспорт воситалари, шу жумладан, газ баллон ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича лабораториялар тармоғини яратиш мақсадида қўшма корхона тузиш юзасидан келишув имзолангани ҳамда ушбу лойиҳага асосан ҳудудларда 15 та лаборатория ташкил этилиши белгилангани тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.