27.12.2018

МАҲСУЛОТ ЎЗИМИЗНИКИ, ЎЗБЕКИСТОННИКИ!

Бугун азим Тошкент ҳар қачонгидан уйғоқ, шашти баланд. Кўплаб соҳаларда тарихий ўзгаришлар бўлмоқда. Айниқса, саноати гуркираб ривожланмоқда. Буни «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти тизимидаги қатор корхоналар мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада такомиллаштириш, ички ва ташқи бозорларга рақобатбардош қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш борасидаги ишлар изчил олиб борилмоқда.

Жамиятга қарашли биргина Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи акциядорлик жамиятида айни пайтда 7 турдаги трактор, 2 турдаги пахта териш машинаси, шунингдек, юк ташишга ихтисослашган тиркамалар ва қатор ашёлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона конвейерларидан чиқаётган «ТТЗ100 НС», «ТТЗ 3811», «Белорусь», «New Holland» русумли тракторлар, пахта териш машиналари ва тиркамалар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

— 2017 йилда 17 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари давлатларга экспорт қилинганди, — дейди ­жамият бош директори Абдураҳмон Орифжонов.Жорий йилда ҳам экспорт ҳажмини ошириш борасида саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Бундан ташқари, корхонамизда тай­ёрланган қишлоқ хўжалиги техникаларини ички бозорга етказиб бериш ишлари ҳам анча салмоқли. Биргина мисол, жорий йил мобайнида 900 миллиард сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалик техникалари мамлакатимиздаги қатор деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб берилди. Шунингдек, корхонамиз Германия, Италия, Туркия, Жанубий Корея сингари давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар ҳисобига бойиди.

 

Соҳибжон САЛИМОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: