Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.02.2018

БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ САРИ

Жамиятимизда рўй бераётган бугунги ўзгаришлар, бунёдкорлик ва ободончилик ишлари публицист ва журналистлар, ёзувчилар ижодида ўз ифодасини топмоқда. Яқинда таниқли журналист Ғулом Мирзо қаламига мансуб – «Ҳаракатлар стратегияси – барқарорлик сари» китоби «Baktria press» нашриёт уйи томонидан чоп этилиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Китоб Тараққиёт стретегияси маркази ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекис­тон Республикаси Миллий маркази шафелигида нашр этилган.

Истеъдодли ижодкор Ғулом Мирзонинг ўтган йиллар мобайнида жамия­тимиз ҳаёти ва тараққиётига бағишланган «Обод маҳалла — обод мамлакат тараққиёти кафолати», «Конституция ва маъна­вият», «Конституциямиз — буюк ҳаёт қомусимиз», «Ўзбекистон конституциявий давлат сари», «Демократик ва халқчил Қомус» (ҳаммуаллифликда), «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва оммавий ахборот воситалари» каби публицистик китоблари нашр этилган.

Муаллифнинг бундан икки йил олдин «Мустақилликнинг залворли одимлари» номли икки жилддан иборат китоби нашрдан чиққан эди. Мазкур йирик тўпламнинг биринчи жилди Ўзбекистон давлат ­мустақиллигининг 25 йиллигига, иккинчи жилди эса Биринчи ­Президентимиз Ислом­ ­Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган.

«Ҳаракатлар стратегияси — барқарорлик сари» номли китобда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган, 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз боради. Ҳаракатлар стратегияси кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қи­лингани, тасдиқлангани ва кучга киргани ҳамда ҳаётимизнинг турли соҳаларига теран татбиқ этилаётгани билан боғлиқ жараёнлар қизиқарли мақола, шарҳ ва интервьюларда ўзига хос услубда таҳлил ва талқин этилади.

Кенг китобхонлар ­оммасига мўлжалланган ушбу китоб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов сўзбошиси билан бошланади.

 

Носир ТОИРОВ,

сиёсатшунос, ЎзХДП аъзоси.



DB query error.
Please try later.