Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
28.02.2017

АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР

фаровонликка хизмат қилади

Иқтисодиёт вазирлигида ташкил этилган матбуот анжумани Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланди.

Унда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТБ «Ипотека банк», «Қишлоқ қурилиш инвест» инженеринг компанияси, «Қиш­лоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ вакиллари иштирок этди.

— Бугунги кунда аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади, — дейди Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Ғофур Жамолов. — Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2009-2016 йилларда қишлоқ жойлардаги 1 минг 308 турар-жой массивида 69 минг 557 уй-жой қурилди. 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди. Янги дастурга кўра, дастлабки бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйлар учун 15 фоиз қилиб белгиланди.

— Ушбу уйларнинг зилзилабардошлиги 7-8 баллга мўлжалланган, — дейди Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асомиддин Тожиев. — Бунинг учун лойиҳаларда темир-бетон боғламалар, деворлар кесишиш бурчакларини бўйлама ва кўндаланг армокаркаслар билан мустаҳкамлаш каби жиҳатларга эътибор қаратилган. Канализация тизими алоҳида чиқиндихоналарга уланади. Сув таъминоти қийин бўлган ҳудудларда эса ҳар бир хонадонга қўшимча зарурий бинолар қурилади.

Дастурга мувофиқ жорий йилда 15 мингта янги уй-жой қуриш назарда тутилган. Янги қурилаётган уй-жой массивларида давлат ресурслари ҳисобидан 415,3 километр сув, 291,5 километр электр, 316,9 километр газ таъминоти тармоқлари ва 260,3 километр автомобиль йўллари, 134 ижтимоий инфратузилма объекти барпо этиш мўлжалланмоқда.

Тадбир давомида «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборот берилди. Қарорга мувофиқ 2017-2020 йилларда шаҳарларда 945 кўп квартирали уй-жой қурилиши режалаштирилган. Жумладан, 2017 йилда 191 кўп квартирали уй қурилиши белгиланган ҳамда шу кунларда бу жараён бошлаб юборилган. Кўп квартирали уйларнинг 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади. Ушбу уйларда яшовчилар учун дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль туриш жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қурилиши ҳам режалаштирилган.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: