Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
21.05.2019

ЭШИКНИ ҚАТТИҚРОҚ ТАҚИЛЛАТИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят, шаҳар ҳамда туман Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари томонидан жорий йил I чорагида вилоятдаги турли ташкилот ва идораларга 59 маротаба депутатлик сўрови юборилган бўлиб, шундан 64 фоизига ечим топилди, холос.

Маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, бандлик ҳамда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича муайян ишларни амалга оширди.

Жумладан, Касби туманининг «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини электр энергиясидаги узилишлар қийнаб келаётган эди. Касби туман Кенгаши депутати Латиф Мирзақулов томонидан туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғига депутатлик сўрови юборилганидан сўнг муаммо ижобий ҳал этилди. Маҳалланинг «Наврўз» кўчасида янги трансформатор ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Ғузор туманида яшовчи, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган айрим хотин-қизлар кредит олиш масаласида муаммоларга дуч келишаётганди. Ғузор туман Кенгаши депутати Адолат Чориева туман ҳокимлиги ҳамда туман Солиқ инспекциясига депутатлик сўрови юборди. Натижада масала ҳал этилди.

Бугунги янгиланишлар, жадал ислоҳотлар даврида халқимизни қийнаб келаётган муаммоларга айрим идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамон лоқайд муносабатда бўлиб тургани ачинарли ҳолдир. Қарши шаҳрининг «Геолог», «Хўжа-хиёл», «Қарлиқбоғот» маҳаллалари аҳлини кўпдан буён ичимлик суви муаммоси ўйлантирарди. Аҳоли мазкур масалада Қарши шаҳар Кенгаши депутати Даврон Жўраевга мурожаат этди. Депутат ўз навбатида Қарши шаҳар Сувоқова корхонаси филиали бошлиғига депутатлик сўрови юборганди. Икки ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, депутатлик сўровига бирор жавоб бўлмади.

Қарши шаҳар «Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Дарёбўйи», «Чап қирғоқ» ва «Боғишамол» кўчаларидан сув қувурлари ўтказилган, аммо улар ҳамон асосий қувурга уланмаган. Одамлар эса узоқ масофадан сув ташиб келишга мажбур бўлмоқда. Айниқса, Қарши шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 33-сонли имконияти чекланган ўқувчилар учун мўлжалланган мактабдаги сув қувурлари ҳам таъмирталаб ҳолатда эди. Бу ҳақда депутат Наврўз Фармонов томонидан Қарши шаҳар Сувоқова корхонаси филиали бошлиғига депутатлик сўрови юборилган. Бироқ бу гал ҳам халқ вакилининг сўрови беэътибор қолдирилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари аҳолини қийнаётган муҳим ижтимоий масалаларни ечишда депутатлик сўрови институтидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилаётгани ташаббускорлик ошаётганини кўрсатади.

Энди, бир ўйлаб кўрайлик. Депутат одамларнинг оғирини енгил қиламан, деб ҳаракат қилса-ю, масъуллар унга беписандлик билан қараса, бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкин?

Бугун одамларнинг дунёқараши кечагидан тубдан фарқ қилади. Улар ўзининг ҳақ-ҳуқуқини яхши англаб, барча жараёнларга чуқур қарай бошлади. Демак, эртанги сайловларда ҳам жойлардаги муаммоларни бартараф эта олган, ташаббус кўрсатган номзодларгагина овоз беради. Бу эса ҳар бир депутатдан янада куч-ғайратни талаб этади. Мутасаддиларнинг эшигини қаттиқроқ тақиллатиш, керак бўлса, депутатлик сўровларига беписандлик билан қараганларга қонунчиликда бунинг учун жавобгарлик белгиланганини ҳам эслатиш даркор бўлади.

 

Шаҳло ХУДОЙҚУЛОВА,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: