Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
12.03.2019

ЕРДАН ХЎЖАСИЗЛАРЧА ФОЙДАЛАНИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар ҳамда сув ресурслари чекланган шароитда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга қаратилган қонунларнинг ижросини таъминлаш, соҳада қонунчиликка сўзсиз риоя қилиш бўйича таъсирчан чоралар қўллаш заруриятини келтириб чиқармоқда.

Бу масалада қатор камчиликлар тўпланиб қолган. Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича ечимини кутаётган муаммолар оз эмас.

Хусусан, кейинги йилларда айрим раҳбарларнинг экин экиладиган, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқариш билан боғлиқ ўз мансабини суистеъмол қилиш ёки ҳаракатсизлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. 2012-2016 йилларда «Ергеодезкадастр» органлари томонидан жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан фойдаланилган 5.224 гектар ер участкалари ҳақидаги маълумотлар давлат солиқ идораларига тақдим этилмаган. Оқибатда уларга Солиқ кодексининг 121-моддасида назарда тутилган жарималар қўлланилмаган.

2012-2016 йилларда қонун бузилишларни содир этгани учун 724 мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан 279 нафари ёки 51,2 фоизи «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг мансабдор шахслари ҳисобланади.

Жорий йил 5 мартда «Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Уларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мансабдор шахсларнинг маъсулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш назарда тутилган.

Жумладан, ер ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлар ер участкасига бўлган ҳуқуқи юзага келган (тугатилган) шахсларни кўрсатган ҳолда ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилгани (тугатилгани) тўғрисида маълумот берилади. Шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатсиз ёки ҳужжатда кўрсатилганига нисбатан катта ҳажмдаги ер участкаларидан фойдаланилганлик, эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара ва мулк ҳуқуқининг рўйхатдан ўтказилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилинади. Бу ҳолат бўйича участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига мазкур ҳоллар аниқланган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ахборот бериш шарт.

Ер ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи ва баҳоловчи органлар ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи бўйича уларнинг меъёрий қиймати тўғрисида Давлат солиқ қўмитасига ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида ахборот бериб боради. Йил давомида қиймат ўзгарган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ерларининг нархи аниқланган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда электрон шаклда маълумот тақдим этилади.

Шу билан бирга, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг жойлардаги органлари – ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича ҳамда иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгилаб қўйилди.

Хулоса қилиб айтганда, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳужжатсиз тарзда ёки ҳужжатларга нисбатан кўп бўлган миқдорда фойдаланиб келинаётган ер участкалари ҳақидаги маълумотлар ўз вақтида давлат солиқ идораларига тақдим этилишини тақозо қилади. Шунингдек, аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш учун ҳуқуқий шароит яратади.

 

Аваз ЎРИНБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.



DB query error.
Please try later.