Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
05.03.2019

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЗАМИРИДА ИНСОН ТАҚДИРИ МУЖАССАМ

Мамлакатимизда тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар аввало инсон манфаатлари ҳимоясига қаратилган. Аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этишда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Одамларни эътибор билан қабул қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни вақтида ҳал этиш жамиятда соғлом муҳитни яратади, ислоҳотлар самарадорлигини оширади.

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор берилаяпти. Ўтган 2018 йил давомида вазирликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 1181 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткични 2017 йилга қиёслаганда 4,1 фоизга камайган.

Уларнинг 338 таси тўлиқ қаноатлантирилган ва 827 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

– Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти бўйича ходимларга мунтазам тушунтириш ишларини олиб борамиз, – дейди вазирликнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Даврон Ҳожиев. – Мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига амал қилмаган, ўрганиш муддати бузилишига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда жазо қўлланиб борилмоқда. Масалан, ўрганиш натижалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш юритишда камчиликларга йўл қўйганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун 2 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 3 ходимга нисбатан эса интизомий чора сифатида «ҳайфсан» берилди.

2018 йил давомида вазирлик масъуллари ва мутахассислари томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 32 та сайёр қабул ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг 111 та масаласи кўриб чиқилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди. Вазирлик раҳбарияти томонидан 47 нафар жисмоний ва юридик шахснинг вакиллари шахсан қабул қилинди ва улар томонидан кўтарилган масалалар ҳал этилди.

Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига келиб тушган 234 та оғзаки, 596 та ёзма ва 61 та электрон мурожаат кўриб чиқилди. Булар асосан нарх-навони барқарорлаштириш, солиқ ва божхона тарифлари масаласи, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича таклифлар мазмунидаги мурожаатлардан иборат.

Мурожаатлар билан ишлашда вазирлик масъул ходимлари томонидан ўз ваколати доирасида ҳар бир масала моҳиятини чуқур англаш ва таҳлил қилиш асносида жавоб хатини муддатидан кечиктирмасдан жўнатишга катта эътибор қаратилди. Шунингдек, улар томонидан ҳудудлардаги бош бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича иш юритилишининг тўғри ташкил этилганлиги ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрганишлар ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Мурожаатларнинг ижроси тўғрисидаги масалалар ҳафта, ой ва чорак якунлари бўйича ўтказиладиган ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилиб борилаётир. Ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда, мурожаатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.

Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиб, ҳар бир мурожаатнинг ижросини ўз муддатида таъминлашга катта эътибор қаратилиши белгиланган.

Тажрибадан кўрилаяптики, фуқаролар билан очиқ мулоқотларни кенгайтириш аҳолининг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда янада фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Обиддин МАҲМУДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: