Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.10.2018

САЙЁҲЛИК ДЎСТЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Олим РАВШАНОВ, Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси:

— Ўзбекистон жаҳоннинг тараққий этган кучли етти давлатидан бири — Франция билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, илмий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда. Президентимизнинг ушбу давлатга олий даражадаги ташрифи эса икки мамлакат муносабатларида янги босқични бошлаб беради.

Улкан иқтисодий салоҳиятга эга Франция билан мамлакатимиз ўртасида савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликнинг янги даври бошланмоқда. Икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида келишувлар бу борада алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда Франциянинг кўплаб етакчи компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилади. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Франциядан тажриба ўрганадиган соҳаларимиз кўп. Энг муҳимларидан бири туризм соҳасидир. БМТнинг Бутун дунё туристик ташкилоти томонидан тақдим этилган статистик маълумотга кўра, 2017 йили Франция сайёҳлар ташрифи бўйича жаҳонда биринчи бўлди. Ўтган йили бу давлатга 80 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган. Қаранг, бу рақам Франциянинг умумий аҳолиси сонидан ҳам кўпроқ. Франция турзим соҳасида юқори салоҳият­га ва тажрибага эга давлатлардан бири ҳисобланади. Дунёга маш­ҳур Париж шаҳрига кўпчилик боришни орзу қилади. Шунингдек, бошқа тарихий шаҳарларига ҳам ҳар йили жаҳондан миллионлаб сайёҳлар келиб кетади. Туристлар оқими йил сайин ортиб бораётганининг сабаблари нималарда? Биз ана шу масалага эътибор қаратишимиз керак. Ушбу мамлакатда қўлланилаётган тажрибани ўзлаштириш орқали юртимизда мазкур тизимни ривожлантириш имкони ортади. Мамлакатимизнинг туризм салоҳияти юқори, бироқ уни оммавийлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида қилиниши зарур бўлган ишларимиз талайгина.

Бизда тарихий шаҳарлар, бир неча асрлик обидалару аждодларимиз қолдирган ноёб дурдоналар бор. Самарқанд, ­Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларимиздаги маданий мерос объектлари, юртимизнинг меҳмондўстлик қадриятлари жаҳондаги кўплаб сайёҳлар қатори французларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Улар буюк соҳибқирон Амир Темур туғилиб ўсган юртни, у қурдирган тарихий иншоотларни ўз кўзлари билан кўришни орзу қилишади.

Биргина Қашқадарё вилoя­тидa 948 aрxeoлoгик, 175 aрxитeктурa ёдгoрлиги ҳамда 37 зиёрaтгoҳ бoр. Китoб тумaнидa eр куррaсининг бир нeчa юз миллиoн йиллик эвoлю­циясини ўзидa aкс эт­тиргaн йирик гeoлoгик қўриқ­xoнa жoй­лaшгaн. Чирoқчи, Шaҳрисaбз тумaн­лaридa тoш aсригa oид қoя сурaтлaри тoпилгaн. Oлим­лaр­нинг фик­ригa кўрa, Чирoқчи тумaнидaги Сийпaнтoшдa aниқ­лaнгaн тoш­дaги жaдвaл мeзoлит дaвригa мaнсуб бўлиб, дунёдaги энг қaдимги тaқвимлaрдaн бири ҳисoблaнaди. Вилoятимиз aнa шу тaриxий ёдгoрликлaри, рaнг-бaрaнг тaбиaти, мoзий излaри сaқлaнгaн oбидaлaри билaн туризмнинг бaрчa турлaрини ривoжлaнтириш учун қулaй ҳудуд ҳисoблaнaди.

Ўзбекистонга келаётган франциялик туристларга нисбатан визасиз тартиб жорий этилди. Бунинг замирида халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлашдек эзгу ният мужассам, деб ўйлайман.



DB query error.
Please try later.