10.07.2018

ЮКСАК МУКОФОТ ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ

Жамшид АБДУЛБОҚИЕВ, Тошкент шаҳри Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 17-ИИБ профилактика инспектори, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби:

— Тўғриси, шундай юксак мукофотга муносиб кўрилганлар орасида борлигимни эшитиб, қаттиқ ҳаяжонландим.

Шу боисдан мукофотларни топшириш маросимига таклиф этишганда туни билан ухлолмасдан чиқдим. Мукофотнинг номи ҳар қандай кишига катта масъулият юклайди. Миллионлаб тенгдошларим орасида Президентимиз қарорига мувофиқ «Мард ўғлон», деб эътироф этилиш ўз-ўзидан бўлмайди. Аслида, «Мард ўғлон» деган сўзнинг маъно-мазмуни жуда катта, деб ўйлайман.

Бугунги кунда «Қичқириқ» МФЙда 5 минг 700 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2 минг 500 нафарини ёшлар ташкил этади. Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқдамиз. Масалан, балоғат ёшидаги, айниқса, ўғил болаларда билиб-билмасдан жиноят содир этишга мо­йиллик кучлироқ бўлгани учун улар билан алоҳида ишлаш режасини тузиб олганмиз. Чунки, балоғат ёшидаги йигитларнинг аксариятида ўзини кўрсатишга, ҳамма нарсага кучим етади, деган фикр устун бўлади. Шунинг учун мактабда ва оилада уларнинг бўш вақт­ларини фойдали машғулотларга йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан маҳалладаги шўхроқ ёки ўйин­қароқ ўсмирлар рўйхатини тузиб олганман. Улар соат нечада дарсга боради, нечада ўқиши тугайди ва қачон уйига келади, барчасини ўқитувчисидан, ота-онасидан сўраб тураман.

Шунингдек, маҳалламизда 23 нафар муқаддам судланган шахслар истиқомат қилади, уларни муқим иш билан таъминлаганмиз. Шундай бўлса-да, кунига икки маҳал улар нималар билан бандлигини кузатиб борамиз. Хонадонма-хонадон юриб, маълум бир сабабларга кўра ишламасдан уйда ўтирган фуқароларнинг рўйхатини шакллантириб, маҳалламиз ҳудудидаги корхона, ташкилот ёки тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирмоқдамиз. Қолаверса, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда иш олиб бориляпти. Бир сўз билан айтганда, маҳалламиз тинчлиги ва хавфсизлиги учун бор имкониятлардан фойдаланиб келмоқдамиз.

Қўлга киритилган ютуқларни танқидий баҳолаб, камчиликлар тўғрисида кўпроқ ўйлашимиз керак. Аҳоли тинчлигини сақлаш, пойтахтимизни хавфсиз шаҳарга айлантириш учун жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш лозим, деб ўй­лайман.



DB query error.
Please try later.