Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.03.2018

ЮРАКЛАРНИ ЗАБТ ЭТГАН ТАШРИФ

Фарҳоджон МИРШАРИПОВ, «Сўх» телестудияси раҳбари:

— Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифини оммавий ахборот воситалари орқали ҳаяжон билан кузатдик. Ушбу ташриф, шубҳасиз, икки қардош халқнинг азалий қадриятлари, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фарғона вилоятининг тоғли ўлкасида жойлашган Сўх тумани ўзининг табиати, гўзал манзараси, дилбар инсонлари, меҳнаткаш деҳқонлари билан машҳур. Туманимизда 75 мингдан зиёд тожиклар истиқомат қилади. Ўзини Ўзбекистон фарзандиман, деган сўхлик борки, мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзаётган бунёдкорлик, ободончилик ишларига ўз ҳиссасини қўшаётганидан бахтиёр.

Биз чегара ҳудудда яшаганимиз боис бир давлатдан иккинчи давлат ҳудудига ўтиш шу пайтгача қандай азоб бўлганини биламиз. Давлатимиз раҳбари Тожикистонга ташрифи давомида кўплаб тарихий ҳужжатлар имзоланди. Энг муҳимларидан бири бу виза тартибининг соддалаштирилишидир. Жумладан, ушбу ташриф олдидан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 10 дан зиёд ўтказиш пунктларининг очилганлиги, бу тадбирларни одамларимиз байрамдек нишонлагани халқларимиз ўртасидаги тотувлик ва дўстликни янада мустаҳкамлайди.

Ушбу тарихий ташриф давомида ўтказилган барча тадбирларни кўриб, айниқса, Душанбе шаҳрининг «Кўҳи Борбад» санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида бўлиб ўтган концерт дастурида Президентимиз халқларимиз дўстлигининг қадим анъаналари бугун сув ва ҳаводек зарурлиги, ушбу бебаҳо меросни асраб-авайлашни давом эттириш ва ривожлантириш келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз эканини таъкидлагани мени чуқур ҳаяжонга солди.

Ташриф жараёнида сездимки, давлатимиз раҳбари ўзининг самимий дил сўзлари, очиқ сиёсати, амалий ҳаракатлари билан Тожикистон халқининг ҳам юрагини забт этди.



DB query error.
Please try later.