Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.03.2018

ТЎЙ-МАРОСИМЛАР — ЖАМИЯТГА ДАХЛДОР МАСАЛА

Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси фаолларининг тўйлар, оилавий тантаналар ва бошқа маросимларни ортиқча сарф-харажатсиз, дабдабасиз ўтказиш юзасидан қилган мурожаати жойларда қизғин ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.

 

Қодир РЎЗМЕТОВ, Тошкент шаҳар, Яшнобод туман, Гўзал маҳалла фуқаролар йиғини фаоли:

— Ушбу мурожаатдан кейин маҳалламизда обрў-эътиборли оқсоқоллар, нуронийлар, фаол хотин-қизлар ва ёшлар иштирокида йиғилиш ўтказдик, ўзаро фикрлашдик.

Албатта, фикр билдириш яхши, лекин унга амал қилинмаса, ҳаммаси эскичасига қолиб кетаверади. Шунинг учун амалий ишга ўтиш фурсати етди, назаримда. Тўғри, шаҳар, туманлар ҳокимликлари ҳузурида тўй-маърака маросимларини тартибга солиш бўйича комиссия, мувофиқлаштирувчи жамоатчилик кенгашлари ташкил этилган. Лекин негадир бу механизмлар етарлича ишламаяпти, агар улар ишлаганида ўз натижасини берган бўларди, ҳозирги мурожаатга ҳам ҳожат қолмасди.

Очиғи, жойларда дабдабали тўй ва маъракаларнинг олдини олиш бўйича жамоат назоратини кучайтириш тўғрисидаги чора-тадбирлар қоғозда қолиб кетаяпти.

Мурожаатда таъкидланганидай, тўй-маросим жамоатчилик фикрини менсимайдиган маънавий савияси паст айрим кимсаларнинг ёки оёғи ердан узилган баъзи мансабдорларнинг шахсий иши эмас, балки мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳа­миятга эга масаладир.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, баъзилар томонидан мавқеини, бойлигини кўз-кўз қилиш мақсадида ўтказилаётган дабдабали, ортиқча сарф-харажатли тўйлар камайиш ўрнига тобора кўпа­йиб бораётгандай туюлади менга.

Баъзи маъракаларга борсанг, дастурхонга қўйилган ноз-неъматларнинг санаб саноғига етолмайсан. Агар ­Қуръон тиловат қилинмаса, билмаган одам, тўйга келиб қолдим, деб ўйлаши турган гап. Ҳолбуки, бу ерга одамлар еб-ичиш учун эмас, марҳум ҳақига дуо қилиш учун келади...

Келинг, тўй-маърака ҳамда оилавий тадбирларни дабдабали ўтказиш ўрнига халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, Саховат ва Меҳрибонлик уйларига ёрдам бериш, кам таъминланган оилалар ҳамда фуқароларни қўллаб-қувватлаш каби савобли ишларни кўпайтирайлик, бу борада биз катталар ёшларга ўрнак бўлайлик.



DB query error.
Please try later.