Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.03.2018

АЁЛГА ЭҲТИРОМ

Эркин АЪЗАМ, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Тафаккур» журнали бош муҳаррири:

— Ҳар йили 8 март байрами арафасида мени ташвиш босади: турмуш ўртоғимга, қизларимга, аёлларга нима совға қилсам экан, деб ўйлаб қоламан. Фантазиям торроқ шекилли, нима совға қилишни билмай қоламан. Жонни совға қилсаммикан? Бунинг иложи йўқлиги учун ҳам аёллардан хижолат бўламан. Бирон нарса олиб берай, десам, «Шуям совғами?» — деб айтадими, деб яна истиҳола қиламан.

«Ўзбекистон овози» газетаси таҳририятида ишлаётган хотин-қизларнинг ҳаммасига совға беришга менинг қурбим етмайди. Лекин уларнинг ҳаммаларини байрам билан табрик­лайман. Биламан, аёлнинг ташвиши ҳеч қачон тугамайди. Жамиятдаги фаол иштирокидан вақт орттириб, уйим-жойим, фарзандлар тарбияси, деб елиб-югуради, жонини фидо қилади. Шунинг учун тилагим — ҳаётимиз кўрки, хонадонларимиз чароғбони, фариштаси бўлган аёлларимиз лоақал бир кун бўлса ҳам, 8 март куни ҳаёт ташвишларини унутиб, шод-хуррам бўлишсин, эркаклар қамишдан бел боғлаб, уларга хизмат қилишсин.

 

Мажидхон УСМОНОВ, ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси:

— Бугунги кунда хотин-қизларимизнинг давлат ва жамоат ишларида фаоллиги ошди, аёлларимиз барча жабҳаларда ҳаммага намуна ва ўрнак бўлиб келаяпти. Ҳисоб-­китобларга қараганда, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг 72 фоизини аёллар ташкил этаркан. Партиямиз сафида ҳам номлари фахр-ифтихор билан эътироф этиладиган аёлларимиз кўп. Мен бошқа нарсани айтмоқчиман: мустақил Ватан истиқболи, келажагимиз таянчи бўлган, фарзандларимиз таълим-тарбияси билан машғул бўлган аёлларимиз юз фоизни ташкил этади.

Бахтимизга хотин-қизларимиз соғ-саломат бўлишсин, фарзандларни ўстириб, ҳузурини кўришсин. Янгангизга кеча чиройли гулдаста совға қилдим. «Бу гул сизнинг чиройингиз олдида ўз тароватини йўқотади, сиз гулдан-да гўзалсиз!», — дедим. Хурсанд бўлди. Сиз ҳам вақтни бой бермай, бир даста гул билан бўлса ҳам, аёлингизни табриклаб қўйинг, гулдай очилиб кетади. Устига пул қўшиб берсангиз, нур устига нур! Шоир айтганидай:

Бахтиёрман гулузорим, оламда сен бор учун,

Айласам дунёни жаннат, оз эрур сен ёр учун!

 

Аҳрор АҲМЕДОВ, «Шарқ» НМАК Бош муҳаррири:

— 8 март арафасида эркакларга айтмоқчи бўлган гапим шу: ҳой жўралар, оғайнилар, аёлларга қилинадиган энг яхши совға — китоб! Аёлингиз сиздан бир умрга миннатдор бўлади. Кеннойингизга келадиган бўлсак, бу йил унга бирор нарса совға қилишдан қутулдим — дугоналари билан дам олишга кетган. Қўнғироқ қилиб, табриклаб қўйдим. Лекин барибир унга атаб яхши бир китоб сотиб олиб қўйдим. Шу топда хаёлимга шеърга ўхшаган жумлалар келиб қолди, шуни ҳам қўшиб қўйинг:

Аёлларга қилмоқ-чун тортиқ,

Совға йўқдир китобдан ортиқ!

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Нуруллоҳ ДОСТОН ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.