14.11.2017

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ САҲИФА ОЧГАН МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция Марказий Осиё давлатларини тараққий этган ва яхши қўшничилик муносабатлари шаклланган мин­тақага айлантириш бўйича долзарб таклиф ва ташаббуслар билдирилган муҳим сиёсий тадбир сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори:

— Ушбу нуфузли форум Президенти­миз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти­ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган минтақада тарихий-маданий тараққиёт жараёнларини ҳисобга олиб амалга оширила­диган ташқи сиёсий фаолият доирасида ташкил этилди.

Маълумки, давлатимиз раҳ­бари 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессия­сида сўзлаган нутқида Марказий Осиёни осойишталик, барқарор тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини алоҳида қайд этди. Президентимиз ўз нутқида «Биргаликдаги саъй-ҳара­катларимиз туфайли кейинги ойларда минтақамизда сиёсий ишонч даражаси сезиларли даражада ошди. Кўплаб маса­лалар бўйича принципиал жиҳатдан муҳим ечимлар то­пишга эришилди», деб таъкид­лар экан, ноябрь ойида Самарқанд­да БМТ шафелигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъмин­лашга бағишлаб ўтказиладиган халқаро анжуманда минтақадаги фундаментал муаммолар муҳока­ма қилинишини билдирган эди.

Халқаро конференцияда БМТ Бош котибининг сиёсий масала­лар бўйича ёрдамчиси, АҚШ Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Евроитти­фоқ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомис­­сия вице-президенти, Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари, Россия, Хитой, Европа мамлакат­лари, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик таш­килоти ва бошқа халқаро ташки­лотлардан 500 га яқин юқори мартабали меҳмон иштирок этганининг ўзиёқ унда муҳокама этилган масалалар ўта муҳимли­гидан далолатдир.

Форумда эътироф этилгани­дек, Президентимизнинг давлат раҳбари сифатидаги илк қадам­лари қўшнилар билан муносабат­ларни янги поғонага кўтаришга қаратилди. Ушбу анжуман ҳам шундай ташаббуснинг халқаро кўриниши бўлди.

Давлатимиз раҳбари ушбу халқаро конференцияда сўзлаган нутқида Марказий Осиё мамлакат­лари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича бир қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Чунончи, БМТ мутахассисларининг маълумотига кўра, сўнгги 10 йил ичида минтақа­да ЯИМ икки баробар ошиши мумкинлиги, савдо-иқтисодий ҳам­корликни ривожлантириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканлиги таъкидланди. Чегара ва божхона соҳасида яқиндан ҳамкорлик зарурлиги таъкидланиб, минтақа хавфсизлиги олдида кучларни бир жойга жамлаш мақсадга мувофиқ­лиги, Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой темир ва автомагистрал йўллари транспорт инфратузил­масини яхшилаш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига катта таъсир кўрсатиши уқтирил­ди.

Анжуманда Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъмин­лаш борасидаги иккита муҳим жиҳат яққол намоён бўлди. Булар Ўзбекистоннинг минтақада ­ҳам­­кор­лик юзасидан ислоҳот­ларга тайёр эканлиги ва уни қўллаб-қувватлаши, шунингдек, хорижий шериклар билан ишлашга ва сармояларни жалб қилишга қулай шароитлар ярати­шидир.

Анжуманнинг сўнгги шўъба йиғилишида халқаро ташкилотлар ва етакчи давлатлар мутахас­сисларининг Марказий Осиёда барқарор тараққиёт ва ҳозирги давр хавфсизлигига таҳдид солувчи омилларга қарши ку­рашда халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатларига бағишланган таклифлари тингланди.

Конференцияда нуфузли иштирокчилар, соҳа му­тахас­сислари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар шундан далолат бердики, терроризм, экстремизм, наркотик савдоси Марказий Осиё тараққиётига тўсиқ бўлувчи асосий таҳдидлар ҳисоб­ланади.

Иштирокчилар БМТга махсус мурожаатнома қабул қилиб, унда минтақада тинч-тотув яшашнинг ҳозирги босқичида амалга оши­риш лозим бўлган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашув­ларини мунтазам ўтказиб туриш, минтақа давлатларининг иқти­содий форумларини ташкил этиш, маданий алоқаларни ривожлан­тириш борасидаги ташаббуслар таклиф этилди.

Дунё оммавий ахборот воси­та­лари ушбу нуфузли форум Марказий Осиёда мустаҳкам ва ишончли муносабатларни ўрна­тишда Ўзбекистон томонидан қўйилган энг жасоратли қадам эканлигини таъкидламоқда. Масалан, Озарбайжоннинг «trend» ахборот агентлиги мазкур анжуманда муҳокама қилинган масалалар Марказий Осиё давлатлари ўртасида транспорт-коммуникация тизимини ривож­лан­тиришда муҳим аҳамиятга эга эканини баён этди.

АҚШлик машҳур сиёсатчи Фредерик Старр Марказий Осиёда ҳудудий тинчлик маса­ласига катта эътибор қаратди.

Еврокомиссия вице-призиденти Федерика Могерини Самарқандни Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона муносабат­ларни янги поғонага олиб чиққан шаҳар сифатида баҳолади.

Умуман, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ҳамжамият олдида ўз сўзининг устидан чиқиши ва ташқи сиёсий фаолиятида Марказий Осиёда ўзаро ҳурмат, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини янги поғонага олиб чиққанига юк­сак баҳо берилмоқда.

Анжуман кунлари Самарқанд ва унинг Форумлар саройи нурга тўлди, десам муболаға бўлмайди. Мажлислар оралиғидаги танаф­фусларда иштирокчилар эркин мулоқотга киришгани, узоқ пайтлардан буён кўришмаган ён қўшниларимиз билан ўзаро фикр алмашувлар форум кун тартиби­даги масалалар бўйича таклиф­ларни амалий жиҳат­дан янада тўлдирди.

Ишончим комилки, Самарқанд­да ўтган халқаро конференция, Президентимизнинг унда сўзлаган мазмундор нутқи нафақат Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ва минтақа халқларининг тинч-тотув яшаш шарт-шароитларини таъминлаш бўйича «йўл харитаси»ни амалга оширишга, балки узоқ хорижий мамлакатлар ва турли халқаро ташкилотлар билан алоқаларни янги мазмун билан бойитишга хизмат қилади.

 

Фаррух ҲАМРОЕВ

ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.