Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
05.12.2017

ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ, МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Улуғбек ВАФОЕВ, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:

— «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад ана шу олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда инсонга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш, унинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қисқа муддат ичида, Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида жамиятда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Энг муҳими, ушбу ислоҳотлар мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига, келажакка ишончи ортишига хизмат қилмоқда. Мазкур жараёнларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари манфаатлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилмоқда, уларнинг эҳтиёж ва талаблари инобатга олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 декабрь куни қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари белгиланди. Мазкур фармонда белгилаб берилган чора-тадбирлар ногиронлиги бўлган шахслар мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этиши учун мустаҳкам замин яратиб бермоқда.

Фармоннинг 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни олдидан эълон қилиниши чуқур маъно-мазмунга эга, албатта.

Алоҳида таъкидлаш керакки, 2017 йил 1 августда қабул қилинган Президент фармойиши асосида Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия тузилди ва у жуда самарали фаолият кўрсатди.

Комиссия томонидан тайёрланган фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг расмий веб сайтида эълон қилиниши барча мутасадди ташкилотларга, шунингдек, фуқароларга ўз таклифларини тақдим этиш имконини яратиб берди.

Фармоннинг тайёрланиш жараёнида ошкоралик таъминланганлиги, ногиронлиги бўлган шахслар билан бевосита мулоқот йўлга қўйилганлиги, уларнинг долзарб муаммолари эътиборга олинганлиги мазкур ҳужжатнинг ҳалқчил бўлишига, бу эса йиғилиб қолган ўткир масалалар ҳал этилишига хизмат қилади.

Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига оид муҳим ҳужжатлар лойиҳалари кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилиниши халқ билан очиқ мулоқот қилиш бўйича олиб борилаётган сиёсатнинг ёрқин намунасидир, десак, тўғри бўлади.

Фармонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик кўриш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб берилди. Бу мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида муҳим тарихий қадам бўлди.

Шунингдек, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда. Бу қонун тизимдаги ислоҳотларни тубдан такомиллаштиришда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш жараёнини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Фармон билан 51 банддан иборат Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурда ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этиш белгиланган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг орзулари ва хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш назарда тутилган.

Мисол учун, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабулининг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квоталар киритилади. Бу ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий маълумотга эга бўлиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши имкониятларини кенгайтиради.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятлар, туманлар марказларида умумтаълим мактаблари негизида Брайль алифбосини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этишга оид чора-тадбирлар назарда тутилди. Бу, ўз навбатида, кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар саводхонлигини оширишга, уларнинг ижтимоий ҳаётда иштирокини янада фаоллаштиришга замин яратади.

Фармонда белгилаб берилган кенг кўламли вазифалар Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, барча даражадаги ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклайди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қай даражада таъминланиши кўп жиҳатдан бизнинг фаоллигимиз ҳамда талабчанлигимизга боғлиқ эканини асло ёддан чиқармаслигимиз, шунинг учун бу ишга виждонан ёндашимиз талаб этилади.

Белгиланган вазифалар ижроси бўйича жамоатчилик ва депутатлик назоратини изчил йўлга қўйиш, бу жараёнда партиямизнинг фаоллари, парламентдаги фракциямиз, маҳаллий Кенгашлардаги гуруҳларимиз аъзоларининг кенг иштирокини таъминлашимиз зарур.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: