Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
08.06.2017

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ ҲАҚИНИ ВАҚТИДА ТЎЛАШНИ УНУТМАНГ

Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахс­лардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига ўтказиш орқали ундирилади.

Ҳаммамизга маълумки, шу йилнинг 29 май куни Президентимизнинг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Мазкур ҳужжат соҳада тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, электр энергетика ва газ тармоқларини модернизация қилиш, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Ушбу фармон асосида жорий қилинаётган янгиликлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Таҳририятимизга келаётган саволлар ҳам буни исботлаб турибди.

 

— Эшитишимча, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш тизимида қатор янги тартиблар жорий этилаётган экан? Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз.

 

Гулноза Носирова, уй бекаси.

(Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани)

 

Муқаддас Раҳматуллаева, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Президентимизнинг фармонига асосан истеъмолчилар — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Бу муддат ўтгандан кейин, қарздорлик мавжуд бўлганда, жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади.

Истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Яъни, мунтазам ҳар ойлик тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар олдиндан ҳақ тўлайди. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахс­лардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади.

Шу ўринда яна бир масала. Истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва соз­лиги учун жавобгар бўлиши ҳам фармонда алоҳида белгилаб қўйилган.

 

 

— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида ташкил этилган Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига нималар киради?

 

Дилноза Иркинова, хусусий корхона ҳисобчиси.

(Тошкент вилояти, Зангиота тумани)

 

Нурмуҳаммад Абдуллаев, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъул ҳисобланади.

Энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда Мажбурий ижро бюроси қатор ваколатларга эга. Хусусан, у энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, улар учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказади. Етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириб олади. Энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида иш берувчиларга талабномалар юборади.

Бундан ташқари, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда, истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиш, энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ушбу бюронинг вазифаларидан бири этиб белгиланди.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Лазиза ШЕРОВА тайёрлади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: