Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
11.03.2017

АБАДИЙ ДЎСТЛИК ВА МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

Оразмурад ҚУРБОНОВ, Республика туркман миллий маданий маркази раиси, «Дўстлик» ордени соҳиби:

— Биз ўзбекистонлик ­турк­манлар Президентимиз ­Шавкат Мирзиёевнинг Турк­манис­тонга давлат ташрифини катта ҳая­жон ва чексиз қувонч билан кузатдик. Бу тарихий сафар ғоятда самарали ўтганига шоҳид бўлдик. Аввало айтиш керакки, Ўзбекис­тон раҳбарининг биринчи бўлиб Туркманистонга давлат ташрифи билан борганлигининг ўзи ўзбек ва туркман халқ­лари мустаҳкам дўстлигининг яна бир ёрқин исботи бўлди.

Бу ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги бос­қичга олиб чиқишга, фойдаланилмаган имкониятларни ишга солишга хизмат қилишига ишончимиз комил. Икки давлат раҳбарларининг самимий учрашуви, имзоланган шартномалар, маданий тадбирлар тараққиётимизни тезлаштиради, ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон барча давлатлар, биринчи нав­батда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини баён этган эди. Президентимизнинг Туркманистонга қилган мазкур давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат беради. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг бу галги учрашуви Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан асос солинган ўзаро манфаатли ва серқирра мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлиб, дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада юксак босқичга олиб чиқади.

Биз ўзбекистонлик туркманлар Туркманобод шаҳридаги катта проспектлардан бирига Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи берилгани ва Юртбошимизга ҳайкал қўйилганига ғоят қувониб, миннатдорлик билан қабул қилдик. Бундай олижаноб муносабатдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди.

Бу галги ташриф давомида ўзбек ва туркман халқ­ларининг бир-бирига меҳр-оқибати, тинчликпарварлик, очиқ кўнгиллилик ва бағрикенг­лик каби олижаноб фазилатлари бўй-басти билан намоён бўлди.

Ўзаро ҳамкорлик ва дўст­лик ришталарининг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бу икки қардош халқнинг алоқалари 2007 йилда имзоланган Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартнома асосида изчил давом этиб келмоқда.

Ўзбек ва туркман халқлари азал-азалдан ёнма-ён, тинч-тотув, аҳил ва иноқ яшаб келган, бир дарёдан сув ичган, бир-бирининг маданиятини бойитган. Бугунги кунда бу азалий дўстлик анъаналари янада кўтаринки руҳда давом эттирилмоқда. Илдизи бир бўлган халқларимиз бугун ҳамма соҳада ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда. Қайси бир соҳани олманг, унда албатта, эътироф ва эътиборга муносиб тарафлар бор. Масалан, бугунги кунда, Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллату элатлар орасида турк­манлар ҳам бор. Республикамизда улар эмин-эркин яшаши, меҳнат қилиши, фарзандларини тарбия­лаб, камолга етказиши, ўз она тилида ўқиб, таҳсил олиши учун барча имкон ва шароит яратилган. Жумладан, Республика турк­ман миллий маданий маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидаги миллий маданий марказлар фаол ишлаб турибди.

Таълим соҳасини оладиган бўлсак, бугунги кунда республикамизда туркман тилида ҳам умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Республика туркман миллий маданий маркази ҳар йили ташкил этиладиган «Ўзбекистон — умумий уйимиз», «Бизнинг куч — бирлик ва жипсликда», каби маданий-маърифий тадбирлар ва бош­қа байрам тантаналарида фаол қатнашиб келади.

Президентимизнинг ­Туркманистонга давлат ташрифи арафасида Тошкентда Махтумқулининг «Элингга бахш айла» китоби чоп этилгани нафақат Ўзбекистон халқи, балки туркман хал­қи учун ҳам катта совға бўлди. Куни кеча матбуотда ўқидик, ­«Махтумқулинома» китоби ўзбек тилига таржима қилинибди. ­Самарқандда ўтказиб келинаётган анъанавий «Шарқ тароналари» Халқ­аро мусиқа фестивалида туркман санъаткорларининг изчил қатнашиб келаётганини ҳам алоҳида таъкидламоқчиман.

Икки мамлакат Президент­ларининг очиқ, самимий мулоқоти нафақат ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиради, шу билан бирга, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мутаҳкамлайди, борди-келдига кенг йўл очади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга қилган давлат ташрифи дўстлик ва ҳамкорлик, минтақадаги тинч­лик ҳамда барқарорликни янада мустаҳкамлашга, ўзбек ва туркман халқ­лари ўртасидаги муносабатларнинг янги даврини бошлаб беришига, абадий дўст­лик ва муштарак мақсадларга хизмат қилишига ишончимиз комил.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: