Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
02.04.2019

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 63 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тузилмаси, вилоятлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг намунавий тузилмалари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тузилмаси ва унинг тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати 6-7-иловаларга мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг намунавий тузилмалари 8-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманлари (шаҳарлари) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати 9-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг ташкилий тузилмаси 10-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 11-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Чорванасл” марказларининг намунавий тузилмаси 12-иловага мувофиқ;

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг тузилмаси 13-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг намунавий тузилмаси 14-иловага мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг намунавий тузилмаси 15-иловага мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати 16-иловага мувофиқ;

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг тузилмаси 17-иловага мувофиқ;

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг тузилмаси 18-иловага мувофиқ;

Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмалари 19-22-иловаларга мувофиқ;

2019-2021 йилларда чорва моллари бош сони, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари 23-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига:

зарур ҳолларда қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг барча ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатдаги сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бошқарув ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларни консультант сифатида жалб этиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ва бошқа тўловларни чет эл валютасида белгилаш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади;

Агентлик бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

“Қоракўлчилик” Республика уюшмаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг раислари ва уларнинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан сайланади ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса Давлат чегараси ва транспортда бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг бошлиқлари тегишлича туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари тегишлича участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари тегишлича Давлат чегараси ва транспортда ветеринария назорати ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “OʻZNASLCHILIK” ва “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат корхоналари Агентлик таркибига ўтказилсин.

5. Агентлик ўз фаолиятини “Қоракўлчилик” Республика уюшмаси, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси билан ҳамкорликда олиб боради.

6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларнинг, шу жумладан, кўп тармоқли хўжаликларнинг мавжуд қувватларини хатловдан ўтказиб, уларнинг етишмайдиган ўрнини наслли қорамоллар билан тўлдириш бўйича дастурни;

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда наслчилик хўжаликларида етиштирилган ва Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинган ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотилган ҳар бир бош наслдор қорамол учун субсидия бериш тартибини;

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва молларини суғурталаш тартибини.

7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш;

Молия вазирлигининг ветеринария участкаларидаги 1 500 нафар ходимга қўшимча равишда чорва моллари наслини яхшилаш ва сунъий уруғлантириш вазифаси юклатилаётганлигини инобатга олиб, уларнинг тариф разрядларини 3 разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Агентлик ижро аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

9. Агентликнинг бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Чорванасл” марказлари директорларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун 1 500 тагача ишчиларни шартнома асосида жалб қилиш ваколати берилсин.

Бунда жалб қилинадиган ишчилар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 12 ойлик шартнома асосида ишсизлар ва банд бўлмаган шахслар сифатида жамоат ишларига жалб қилинади ва уларнинг иш ҳақи жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

10. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан аҳоли, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва чорвачилик йўналишидаги хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатиладиган хизматлардан ҳамда наслли чорва молларини республикага импорт қилиб сотишдан тушган маблағлар солиқ солинадиган базага киритилмайди.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туманда ташаббускорларни аниқлаб:

ички истеъмол бозорини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, гўшт нархининг барқарорлигини сақлаш мақсадида 2019-2021 йилларда ҳар бир туманда қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган камида иккитадан 300-500 бошга мўлжалланган замонавий комплексларни;

ички истеъмол бозорини сифатли сут ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, сут нархининг барқарорлигини сақлаш мақсадида ҳар бир туманда камида иккитадан 250-300 бошга мўлжалланган сут йўналишидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

12. Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари:

мазкур қарорнинг 23-иловасига мувофиқ 2019-2021 йилларда чорва моллари бош сони, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;

чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд чорва моллари учун ажратилган ер майдонларини икки ой муддатда хатловдан ўтказсин ва улардан самарали фойдаланишнинг ҳолатини ҳар бир хўжалик кесимида алоҳида ўрганиб чиқсин, ўрганишлар натижаси бўйича мавжуд шартли мол бош сонига нисбатан тафовут аниқланганда, ортиқча ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан барча чора-тадбирларни амалга оширсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Агентлик “Халқ банки”, “Алоқа банк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат банклари билан биргаликда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича доимий ҳамкорликда фаолият олиб борсинлар.

14. Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта ва ғалла экин майдонларига алмашлаб экиладиган чорва озуқаси учун беда экини тўлиқ экилишини ташкил этсин ҳамда етиштириладиган ҳосилни чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказишни таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни;

“Ўзбекчорванасл” агентлиги тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш ва шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Агентлик Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй манзилига жойлаштирилсин.

17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бинолар ажратилишини таъминласин.

18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда Агентлик бош директори чорвачилик субъектларига ажратилган ер майдонларига фақат чорва озуқа экинлари экилишига масъул этиб белгилансин.

19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари янгидан ташкил этиладиган чорвачилик субъектларига меъёр бўйича озуқа экинлари экиш учун ер майдонлари ажратиб берилишига шахсан жавобгар ҳисобланади.

20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳисоб-китобларига асосан Агентликни зарур мебель, компьютер техникаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш учун етарли маблағлар ажратсин;

Агентликка хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин ҳамда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига 16 та хизмат енгил ва 161 та махсус автомобилларни сақлашга лимит белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Агентликни наслчилик иши ва сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш мақсадида 24-иловага мувофиқ зарур бўлган махсус автотранспорт ва моддий-техника воситалари, шу жумладан, дьюар идишлари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратсин;

ушбу қарордан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 7-иловасига мувофиқ жорий йилда Самарқанд ветеринария институтининг қурилиши тугалланмаган ўқув биноси объектини қуриш ва жиҳозлаш ишлари охирига етказилишини таъминласин.

2020 йилда қурилиши режалаштирилган институт иншоотларига буюртмачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси белгилансин.

22. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Агентликни зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.

23. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

24. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2019 йил 28 март


DB query error.
Please try later.