17.10.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Маданият ва санъат соҳасидаги бошқарув тизимида давлат сиёсати­ни амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган бюджетдан таш­қари Маданият ва санъатни ривожлан­тириш жамғармаси неги­зида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Маданият ва санъатни ривож­лан­тириш жамғармаси (кейинги ўрин­ларда — Жамғарма) ташкил этил­син.

2. Жамғарманинг асосий вази­фалари этиб қуйидагилар белгилан­син:

«Ўзбекконцерт» давлат муассаса­си фаолиятини таъминлаш;

молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асоси­да маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмакла­шиш, шунингдек, маданият арбоб­ларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореогра­фия соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир­ларни ҳар томонлама қўллаб-қув­ватлаш;

халқаро ва давлатлараро мада­ний алоқаларни кенгайтириш, мада­ният ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлака­тимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кў­маклашиш;

маданиятлараро ижодий мулоқот­ни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг мада­ний ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатдошлиги билан боғлиқ жиҳат­ларни намойиш этиш;

маданият ва санъат соҳасида кадр­ларни тайёрлаш, қайта тайёр­лаш ва малакасини ошириш тизи­мини такомиллаштириш, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;

хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музей­лари ва бошқа маданий муасса­салари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаш­тиришга кўмаклашиш;

халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;

халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлари билан ҳамкор­ликда лойиҳаларни биргаликда молиялашти­ришни ташкил этишни таъминлаш;

жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;

аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари фондига тушумларни кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш;

ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалардан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлардан озод қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин, унда, жумладан, Жамғарма ижрочи дирекцияси тузилмасини тасдиқ­лашни кўзда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқ­лаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2017 йил 16 октябрь



DB query error.
Please try later.