10.10.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИГА ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига

ШАРҲ

Мамлакатнинг иқтисодий барқарор­ли­ги ва аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш масаласи алоҳида ўрин тутади.

Шу сабабли ўтган давр мобайнида фермерлик ҳаракати, деҳқон хўжалик­лари ва томорқа ер эгалари фаолияти­ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиш­тиришни кенгайтириш каби йўналиш­ларда бир қатор ислоҳотлар амалга оши­рил­ди. Натижада фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иш­лаб чиқарувчи асосий субъектларга айлан­ди.

Ўтказилган ислоҳотлар туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизидан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштирилишига эришилди.

Айни вақтда амалга оширилган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу соҳада эришилган ютуқлар билан бирга ўз ечимини кутиб турган қатор муаммо ва камчиликлар ҳам тўпланиб қол­ган.

Бундан беш йил олдин ташкил этилган Ўзбекистон фермерлари кен­гаши фермер хўжаликларининг ҳуқуқ­лари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш юзасидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли дара­жада бажара олмади.

Аҳоли ихтиёридаги 480 минг гектардан ортиқ томорқа экин майдон­ла­ри­дан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолмоқда. Айрим ер эгалари ушбу майдонлардан узоқ йиллар фойдаланмай, қаровсиз ҳолда қол­дирган бўлсада, уларнинг ерга нис­батан муносабатини ўзгартириш бўйи­ча тизимли ишлар олиб борилмаётир.

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш устидан парламент, вакиллик ва жамоат­чилик назорати лозим даражада ўрна­тил­маган.

Фермер хўжаликларининг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тар­моқли фаолиятини йўлга қўйишда, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатишда, соҳада бозор механизм­лари­ни шакллантиришда ҳам муаммолар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ана шундай муаммоларни ҳал қилиш ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия­сида белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида қабул қилинди.

Фармонда фермер, деҳқон хўжалик­ла­ри ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ­лари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ер участкала­ридан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги устувор йўналиш­лари белгилаб берилди:

биринчидан, фермер, деҳқон хўжа­лик­лари ва томорқа ер эгалари фаолия­тини янада ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Хусусан, фермер, деҳқон хўжалик­лари ва томорқа ер эгалари фаолия­тини янада такомиллаштириш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойда­ланиш борасидаги масъулиятини оши­риш юзасидан амалдаги қонун ҳужжат­ларига, шу жумладан Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун­ларга тегишли ўзгартириш ва қўшимча­лар киритилади;

иккинчидан, фермер, деҳқон хўжа­лик­лари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш­даги шахсий манфаатдорлиги ва масъ­улиятини ошириш, бу борада парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратиш.

Ушбу йўналишда мутасадди ташки­лотлар аниқ мақсадга йўналтирилган амалий чора-тадбирларни амалга оширади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари ҳамда Олий Маж­лис палаталари томонидан ерлар­дан самарали фойдаланиш устидан доимий назорат ва мониторинг олиб борилади;

учинчидан, давлат бошқаруви орган­лари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг экин ер майдонларидан самарали фойдала­нишни таъминлаш бўйича вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда уларнинг жавоб­гарлигини кучайтириш.

Фармонда белгиланган вазифалар­нинг тўлиқ ва сўзсиз ижросини таъмин­лаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига, тегишли вазирлик ва идораларга қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизмини яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилади;

тўртинчидан, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш.

Мазкур йўналишда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади;

бешинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабат­ларида замонавий бозор механизмла­рини жорий этиш.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ерларини суғориш учун доимий равишда етарли миқдорлардаги сув билан таъминлаш, агрофирмалар, тайёрлов ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар қабул қилинади;

олтинчидан, «Томорқа — қўшимча даромад манбаи!» шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ер эгаларининг кундалик фаолиятига сингдириш.

Хусусан, оммавий ахборот воситала­рида туркум телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва босма матбуотда чиқишлар, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга қаратилган конференция­лар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этилади. Жойларда эса кенг тушунтириш ишлари олиб борилади;

еттинчидан, ер эгаларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш, фермер хўжаликларининг меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш.

Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбар­лари ва томорқа ер эгаларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан бир қатор амалий чоралар кўри­лади, шу жумладан қишлоқ хўжа­лигига ихтисослашган таълим муассасалари қошида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ўзини ўзи бошқариш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида шу йилнинг 22 сентябрь куни конференция қарори билан Ўзбекистон фермерлари кенгаши Ўзбекистон фер­мер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифа­тида, жойлардаги фермерлар кен­гаш­лари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш­лари сифатида қайта тузилди. Шу муносабат билан Фармонда мазкур Кенгашнинг қайта тузилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжали­ги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомил­лаштириш учун вакиллик ва жамоатчи­лик назоратининг таъсирчан механизм­ларини ўрнатиш талаб этилади.

Шунинг учун ҳам Фармонга биноан, фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадор­лигини ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида, деҳқон хўжа­ликлари ва томорқа ер эгалари­нинг экин майдон­ларидан фойдала­ниш самарадорлигини ҳар ойда фуқаро­ларнинг ўзини ўзи бошқариш орган­ларида муҳокама қилиб бориш тартиби жорий этилди.

Айни вақтда, ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгала­рига нисбатан ер участка­ларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилини­шигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгилаб қўйил­ди.

Янги тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида мазкур ҳужжатда парламент назоратини ўрнатишнинг самарали механизмлари белгиланди, яъни Олий Мажлис палаталари вакил­лари соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволини доимий равишда ўрганган ҳолда тегишли амалий чора­лар­ни кўради.

Ер ресурслари, геодезия, картогра­фия ва давлат кадастри давлат қўмита­сига Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпо­ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда 2018 йил 1 октябрга қадар барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг ягона реестрини шакллантириш топши­рил­ди.

Мазкур вазифанинг сифатли ва тўлиқ бажарилишини ташкил этиш мақсадида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазир­лар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда шакллантирилган ягона реестрнинг назорат ҳолатида юритилишини, ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва доимий равишда янгиланиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Фармонда фермерлик ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳот­ларни чуқурлаштириш бўйича республи­ка комиссиясининг 2018-2021 йиллар­да фермер хўжаликларини босқич­ма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш тўғриси­да­ги таклифига розилик берилди ҳамда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қо­нун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

Ушбу ислоҳотнинг босқичма-босқич, ўз вақтида ва сифатли амалга ошири­лишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили фермер хўжалик­ларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича фермер хўжаликлари кесимида ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқили­шини ҳамда Қорақалпоғистон Республи­каси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида тасдиқланишини таъминлаш, шунингдек ҳудудий дастур­лар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига киритиш топширилди.

Фармон билан Вазирлар Маҳкама­сига чорвачилик, паррандачилик, ба­лиқ­чи­лик, мева-сабзавотчилик, асалари­чилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривож­лантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқ­лаш­тириш ва унинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тегишли норма­тив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш топширилди.

Қайд этиш жоизки, фермер хўжалик­ларида меҳнат муносабатларини ташкил этиш ҳолати бугунги кун талабларига жавоб бермайди, уларнинг фаолиятида янги агротехнологиялардан фойдала­нишда бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан, ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги самарадор­лиги ва рентабеллигини оширишда, айниқса пахта йиғим-теримини механи­за­циялаштиришда бозор инфратузил­маларини, инновацияларни, фан ютуқ­лари ҳамда замонавий ахборот-ком­муни­кация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек соҳада меҳнат муноса­батларини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дасту­ри ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли Вазирлар Маҳкама­сига икки ой муддатда 2018-2020 йил­ларда республикада озиқ-овқат хавф­сиз­лигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Деҳқончилик маданиятини оширишда муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чи­қаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари тақдирланадиган «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишон­лари таъсис этилди. Ушбу кўкрак нишон­ларининг таъсис этилиши қишлоқ аҳо­лисининг меҳнатини рағбатлан­тиришда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонда назарда тутилган исло­ҳотларни амалга оширишнинг ташки­лий-ҳуқуқий механизмларини яратиш, унда белгиланган вазифа ва устувор йўналишларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда фермер, деҳқон хўжа­лик­лари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғ­ри­си­даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритиш топширилди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Фармон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва реализация қилишни кўпайтиришга хизмат қилади ва ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш учун кенг йўл очиб беради.



DB query error.
Please try later.