03.10.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Прези­ден­ти­нинг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқа­рувини тубдан такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—5198-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолия­тини самарали ташкил этишни таъмин­лаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мактаб­гача таълим вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мактаб­гача таълим вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 47 нафардан иборат бўлган марказий аппара­ти тузилмаси 2-иловага муво­фиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларининг намунавий тузилмалари 4-иловага мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмаси 6-иловага муво­фиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси мактаб­гача таълим вазирига, зарур ҳол­ларда, Ўзбекистон Республикаси Мак­таб­гача таълим вазирлигининг мар­казий аппарати тузилмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси тузилмаларига ходимларнинг белги­лаб қўйилган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактаб­гача таълим бошқармалари, ту­ман(шаҳар)лар мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини молиялаш­тириш манбалари этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарорни амалга ошириш харажатлари учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Ижтимоий соҳа» учун назарда тутилган параметрлари доирасида маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин;

ушбу қарордан келиб чиқиб, Ўзбекис­тон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқ­ланган харажатлари сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги асосий макроиқтисодий кўр­сат­кичлари прогнози ва давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда мактабгача таълим муасса­саларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Мактаб­гача таълим вазирлигининг марказий аппаратига 4 та, Ўзбекистон Респуб­ликаси Мактабгача таълим вазирли­ги­­нинг ҳудудий бўлинмаларига 14 та енгил хизмат автотранспорт воси­таларини сақлашга лимит ҳамда уларнинг хариди учун зарур бўлган маблағларни ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Мактаб­гача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-ком­муникация технологияларини харид қилиш ҳамда уларнинг маъ­мурий биноларини таъмирлаш учун ­Мак­табгача таълим вазирлигига маблағлар ажратилишини таъминла­син.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуни­кацияларини ривожлантириш вазир­лиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида зарур бўлган алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситаларини ўрна­тиш­ни таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жой­лаш­тирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлан­тириш давлат қўмитаси Қорақалпо­ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳ­ри ҳокимликлари билан биргалик­да икки ҳафта муддатда Қорақалпо­ғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бош­қармалари ҳамда туманлар (шаҳар­лар) мактабгача таълим бўлимларини бинолар ёки зарур бўлган хоналар билан таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мактаб­гача таълим вазирлиги «Мак­таб­гача таълим методикаси» жур­налини (кейинги ўринларда — Журнал деб аталади) таъсис этсин.

Мактабгача таълим тизимига жорий этилаётган илғор педагогик ва инновацион технологияларни, соҳада амалга оширилаётган давлат сиёса­тининг устувор йўналишларини атрофлича ёритиб бориш, соҳага доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурлари­ни шарҳлаш ва тушунтириш журнал­нинг асосий вазифалари этиб бел­гилансин.

Журнал таҳририяти фаолиятини молиялаштириш журнални сотишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида та­қиқ­ланмаган бош­қа маблағ ва манбалар ҳисобидан амалга ошири­лиши белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муас­сасаларида қўлланилаётган овқатла­ниш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин ҳамда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб янгиланган овқатланиш меъёрлари ва республиканинг барча мактабгача таълим муассасаларида ушбу қарор ижросининг тизимли мониторинги жорий этилишини таъминласин;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари учун ўқув ва кўргазмали қуроллар, уларнинг тарбияланув­чи­лари учун ўргатувчи ва ривожлан­тирувчи китоблар тайёрланиши, шунингдек, уларнинг нашр этилиши, доимий равишда молиялаштирилиши ва давлат мактабгача таълим муас­сасаларига етказиб берилишини назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тас­диқлаш учун Вазирлар Маҳкама­сига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда таълим миллий тилларда олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва рус тилларини, таълим рус тилида олиб бориладиган мак­табгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва ўзбек тилларини ўрганишни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёр­ласин;

«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда мактабгача таълим муас­сасаларида фойдаланилаётган, би­ринчи навбатда болаларнинг интел­лектуал ва англаш қобилият­ларини ривожлантиришга қаратилган ўйин ва ўйинчоқларнинг давлат стандартлари­ни ишлаб чиқсин;

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазир­лиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш учун таълимга қўйиладиган давлат та­лаблари асосида ўйинлар, ўйин­чоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда болалар ўйинлари ва ўйинчоқлари бўйича давлат буюрт­масини миллий ишлаб чиқарувчилар орасида тақсимлаш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Мак­табгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Банд­лик ва меҳнат муносабатлари вазир­лиги билан биргаликда мактабгача таълим тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини такомил­лаштириш мақсадида икки ой муддатда мак­табгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муд­датда:

Ўзбекис­тон Республикаси Мак­табгача таълим вазирлиги тўғриси­даги низомни;

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оши­риш институти тўғрисидаги ни­зомни тасдиқласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари тўғрисидаги низомларни;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Мак­табгача таълим вазирлиги тўғ­риси­даги низомни тасдиқласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Рес­пуб­ликасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президен­ти­нинг Давлат маслаҳатчиси А.Н.Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И.Иноятов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2017 йил 30 сентябрь



DB query error.
Please try later.