Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
23.12.2019

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган.

Сайловда бешта – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси иштирок этди.

Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтказилди.

Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайловга оид 21 қонун тизимлаштирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Квота белгилаш институти бекор қилинди. Бешта сиёсий партияга, жумладан, янги Ўзбекистон экологик партиясига соғлом рақобат қилиши учун тенг шарт-шароит яратилди. Сиёсий партияларнинг сайловолди очиқ мунозаралари жонли эфирда ёритилди. Уларда жамиятимизни ўйлантираётган ўткир масалалар муҳокама қилинди.

Охирги йиллардаги очиқлик, демократик янгиланишлар натижасида жамиятимиз ҳам ўзгарди. Бу сайлов жараёнида ҳам яққол намоён бўлди. Фуқаролар ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов участкаларига келиб, келажак учун овоз берди.

Давлатимиз раҳбари 162-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади.

Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди.

Барча сайлов участкаларида қонунчилигимизда белгиланган шароитлар яратилди. Жойларда 6 минг 720 та округ ва 10 минг 315 та, жумладан, 38 мамлакатда 55 сайлов участкаси ташкил этилди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ўта оғир жиноятларни содир этмаган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Сайлов жараёнини кузатишда МДҲ, ШҲТ, ЕТТБ, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Туркий кенгаш, ТуркПА, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси таркибида 700 нафардан зиёд хорижий ва халқаро кузатувчи иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлади.

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: