Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
13.08.2019

КАСПИЙ ИҚТИСОДИЙ ФОРУМИ: МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Туркманбоши, 12 август. ЎзА махсус мухбири Улуғбек Асроров хабар қилади.

Жорий йил 11-12 август кунлари Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида «Каспий денгизи: халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш самаралари» мавзусида биринчи Каспий иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев, Озарбайжон Республикаси Бош вазири Н.Мамедов, Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти И.Жаҳонгирий, Қозоғистон Республикаси Бош вазири А.Мамин, Болгария Республикаси Бош вазири Б.Борисов бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Форум очилишида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов нутқ сўзлади.

Биринчи Каспий иқтисодий форуми минтақада аҳил қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо, транспорт, энергетика, туризм каби йўналишлардаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш, иқтисодий ҳамкорликни, инновацион ютуқларни оммалаштиришга ва янги ғоялар алмашинувига хизмат қилиши таъкидланди.

Қадимдан Европа ва Осиё қитъаси мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашда Каспий денгизи бўйлаб амалга оширилган тижорий фаолият муҳим ўрин тутган. Бугунги кунда Каспийбўйи давлатлари ва уларга қўшни мамлакатлар иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестиция сиёсатини рағбатлантириш ва бизнес доиралар ўртасида ўзаро мулоқотни янада жонлантириш учун махсус платформага эҳтиёж туғилмоқда. Биринчи Каспий иқтисодий форуми ана шу ғоят муҳим ташаббусни амалга оширишдаги илк қадамлардан биридир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатда яқин қўшни ва ҳамкор мамлакатлар билан ўзаро ишонч руҳидаги шерикликни жадал ривожлантирмоқда, жумладан, Каспийбўйи мамлакатлари билан ҳам. Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ушбу минтақа давлатлари билан умумий савдо айланмаси ҳажми 16 фоизга ортиб, 5,2 миллиард долларга етгани фикримиз далилидир.

Ўзбекистон Европага асосан Қозоғистон, Россия ва Болтиқбўйи портлари орқали маҳсулот экспортини амалга оширади. Амударё устида «Туркманобод – Фароб» йўналишидаги автомобиль ва темир йўл кўприги, шу билан бирга, «Туркманбоши», «Актау» замонавий портлари ҳамда «Боку – Тбилиси – Қарс» темир йўлининг очилиши Марказий Осиё давлатларида юк ташиш ҳажмини 2018 йилда 35 фоизга ошириш имконини берди.

«Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон» ва «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» транспорт-коммуникация лойиҳаларининг ишга туширилиши эса қитъалараро транспорт йўлагини ривожлантириш учун зарур шароит яратади.

Таъкидлаш жоиз, Каспий минтақаси давлатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун катта қизиқиш ва салоҳият мавжуд.

Халқаро анжуманда Каспийбўйи мамлакатлари билан савдо-иқтисодий, инвестиция, ахборот коммуникациялари, энергетика, транспорт, транзит соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, уларни тўла рўёбга чиқариш имкониятлари кўриб чиқилди.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Туркманистон Президенти форумда Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти И.Жаҳонгирий, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев билан ҳам учрашди.

Мулоқотлар чоғида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Делегациялар раҳбарлари Туркманистон Президенти ҳамроҳлигида форум доирасида ташкил этилган Каспий инновацион технологиялари ва «Туркманистон саҳроси – 2019» халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.

Кўргазмада 21 давлатдан 50 дан зиёд йирик компания вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон учун ажратилган павильонда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори технологиялар, энергетика, нефть-газ, автомобилсозлик каби соҳаларда эришилган инновацион ютуқлар намойиш этилди.

Тадбир иштирокчилари биринчи Каспий иқтисодий форумининг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини қайд этди. Анжуман якунлари бўйича эришилган келишувлар ўзаро ишонч руҳидаги шерикликни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва саноатнинг турли йўналишларида инновацион ишланмаларни жорий этишда яна бир ижобий қадам сифатида баҳоланди.

 

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: