Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
02.04.2019

УКРАИНА ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ИККИ НОМЗОД ҚОЛДИ

31 март куни Украинада президентлик сайловларининг биринчи тури бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларида 31 нафар номзод номи кўрсатилган, лекин асосий кураш беш номзод ўртасида кечиши тахмин қилинганди.

Украина Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 60 фоизини санаб чиққандан сўнг, ҳеч бир номзод етарлича овоз тўплай олмагани ҳақида расман маълум қилди. Яъни, қонунчиликка мувофиқ мамлакатда президентлик сайловларининг иккинчи тури ўтказиладиган бўлди.

«Иккинчи тур бўлиб ўтади», дея хабар берди ТАСС Украина Марказий сайлов комиссияси раисининг сўзларига таянган ҳолда.

Маълум бўлишича, президентликка номзод Владимир Зеленский дастлабки ҳисоб-китобларга кўра биринчи турда 32 фоиздан кўпроқ овоз олган, яна бир номзод Петро Порошенкони 18 фоизга яқин сайловчи қўллаб-қувватлаган. Сайловда етакчи деб қаралган номзодлардан яна бири «Батькивщина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко эса 14 фоиздан кўпроқ овоз тўплагани айтилмоқда.

Биринчи тур натижаларига кўра, етакчилик қилаётгани таъкидланаётган Владимир Зеленский ҳақида нималарни биламиз?

У 41 ёшда, актёр. Наполеон ва Украина президенти ролларини ижро этган бу актёр эҳтимол чиндан Президентга айланиши мумкин. Зеленский «Халқ хизматкори» («Слуга народа») фильмида ўқитувчиликдан Украина президентига айланган шахс ролини ижро этган.

Сайловолди дастурида бир муддатга президент бўлмоқчилиги ва илгари сурадиган биринчи қонун лойиҳаси — «халқ ҳокимияти» ҳақида бўлишини маълум қилган. Халқ ҳокимиятга референдум орқали вазифалар қўйиши мумкин, дея таъкидлаган. Бундан ташқари, у ҳар бир тадбиркорга ўз даромадларининг 5 фоизини қонунийлаштиришга имкон берилиши, ҳар бир бола давлат томонидан ўзлаштирилаётган табиий захиралардан ўз ҳисобига даромад йиғиб бора олишини ваъда қилган.

Ахборотларга кўра, Украинанинг 11 миллионга яқин фуқароси президент сайловида овоз бермаган.

Украина Марказий Сайлов комиссияси овоз бериш якунларини 10 апрелга қадар эълон қилади. Иккинчи тур 21 апрель кунига белгиланган.

 

Хориж ОАВ хабарлари асосида тайёрланди.



DB query error.
Please try later.