Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
26.03.2019

ТАИЛАНДДА ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

24 март куни Таиландда 2011 йилдан бери илк парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайлов участкалари соат 17:00 га қадар ишлади.

Овозларнинг катта қисми 4 та асосий партия ўртасида тақсимланиши кутилмоқда. Сайловларда иштирок этишга партия рўйхатлари бўйича 2,8 мингдан кўпроқ номзод қўйилган. 44 та партиядан 68 номзод бош вазир лавозими учун курашади.

Аҳолиси 69 миллионлик Таиландда 51,4 миллионлик киши овоз бериш ҳуқуқига эга.

Мамлакатда 2014 йил майда ҳарбий тўнтарув амалга оширилган. Исён оқибатида ҳокимият тепасига генерал Прают Чан-Оча келиб, бош вазир лавозимини эгаллаган. У ўзи томонидан бошланган сиёсий ислоҳотларни якунлагач, парламент сайловларини ўтказишга ва мамлакатни демократия йўлига қайтаришга ваъда берганди.

Жорий йилнинг 9 май куни парламент сайловининг якуний натижалари эълон қилинади. Дастлабки маълумотларга кўра, мухолиф партия етакчилик қилмоқда. Айни пайтда генерал Прают Чан-Оча бошчилигидаги партия иккинчи ўринда.

Мухолиф партиядан ҳукумат раҳбарлигига кўрсатилган номзод Сударат Кеюрапхан журналистларга: «Бизни ҳозирда асосан сайлов жараёни шаффоф ўтгани қизиқтирмоқда. Истагимиз ушбу овоз бериш бутунлай халқ истагини акс эттириб, хоҳишларини амалга оширсин», деди.

 

Интернетдаги хабарлар асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: