Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
08.12.2018

ВАТАНИМИЗ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, юртимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, мамлакатимиз ҳаётининг бир йилида рўй берган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида маъруза қилди.

Мустақиллик йилларида барча соҳаларда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар, халқимиз турмуш шароити яхшиланаётгани, иқтисодиётимиз рақобатбардошлиги мустаҳкамланиб, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалиб бораётгани замирида Асосий қонунимизда белгиланган ҳуқуқий кафолатлар мужассам. Конституциямизда халқимиз асрлар давомида орзу қилган миллий истиқлолимиз, жонажон Ватанимизнинг тараққиёт йўли, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари белгилаб қўйилган.

Президентимиз маърузасида таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақиллик йилларида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаёт́бахш кучи, улкан салоҳиятидан далолат беради. Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин тутмоқда.

Жорий йил халқимиз манфаатларини таъминлаш, тадбиркорларда ташаббускорликни кучайтириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш борасида тизимли амалий ҳаракатлар даври бўлди. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури асосида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари қабул қилиниб, аҳоли ҳаётини тубдан яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Бу халқимиз эртага, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак, деган олижаноб ғояни рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. «Ҳар бир оила — тадбиркор» ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» дастурлари доирасида халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли ишлар қилинмоқда. Буларнинг барчаси одамларда Ватанимиз тақдирига дахлдорлик, эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамламоқда.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида эришилаётган бундай ўзгаришлар нафақат юртимиз, балки бутун минтақа ҳаётига янги руҳ олиб кирди. Қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатлар янада мустаҳкамланди, халқларимиз ўртасида дўстлик кўприклари тикланди.

Конституциямиз бошланган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган турмуш шароити яратиш, иқтисодиётимиз тараққиёти, энг муҳими, ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олишдек олижаноб мақсадларимизнинг кафолати ва ҳуқуқий пойдевори сифатида барчамизни юксак марраларга руҳлантирадиган беқиёс қудрат манбаи бўлиб хизмат қилаверади.

Тантанали маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида илк бор жонли концерт дастури намойиш этилди.

 

ЎзА



DB query error.
Please try later.