Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.10.2018

ТАРИХИЙ МУШТАРАКЛИККА ЭГА МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Нью-Деҳли, 30 сентябрь. ЎзА махсус мухбири Матназар ЭЛМУРОДОВ хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Ҳиндистоннинг қадимги пойтахти Агра шаҳрига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан жаҳонга машҳур Тож Маҳал меъморий обидасини зиёрат қилди.

Дунёнинг етти мўъжизасидан бири деб эътироф этиладиган мазкур ёдгорлик буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг авлоди Шоҳ Жаҳон томонидан турмуш ўртоғи Мумтоз Маҳал хотирасига бағишлаб 1632-1653 йилларда бунёд этилган.

Шоҳ Жаҳоннинг ҳукмронлик йиллари Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг энг гуллаган, олтин даври ҳисобланади. Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда савдо, илм-фан ривожи, бунёдкор­лик, маъмурчиликка катта эътибор қаратган. Аградан ташқари бошқа шаҳарларда ҳам кўплаб иншоотлар, масжидлар, мақбаралар қурдирган. Ушбу обидалар ичида Тож Маҳал ўзининг тарихи, гўзаллиги, маҳо­бати, жаҳон меъморлик санъати­нинг бетакрор анъаналарини мужассам этгани билан алоҳида ажралиб туради. Шу боис, бу ердан маҳаллий зиёратчи ва хорижий туристларнинг қадами узилмайди.

Президентимизнинг Ҳиндистон­га давлат ташрифини ушбу мажмуа зиёратидан бошлашида чуқур маъно бор. Зеро, Тож Маҳал – ўзбек ва ҳинд халқлари учун бирдек қадрли обида, мамлакатларимиз тарихи муштараклиги ифодасидир.

Мақбара зиёрати чоғида Қуръон тиловат қилинди.

Президентимиз ҳиндистонлик расмий шахслар билан мулоқотда Ўзбекистонда ҳам қадимий оби­далар, муқаддас зиёратгоҳлар кўплиги, икки мамлакат ўртасида сайёҳлар борди-келдисини кенгай­ти­риш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Куннинг иккинчи ярмида Президентимиз Ҳиндистон пойтах­ти Нью-Деҳли шаҳрига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ҳинд халқи анъаналарига хос тарзда кутиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон делегацияси учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон­нинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Унда Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мобашар Жавад Акбар, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар, Ҳиндистон саноатчи­лари конфедерацияси бош дирек­тори Чандражит Баннержи, шунингдек, «Apollo Hospitals Enterprise Ltd», «ONGC Videsh Ltd», «Sun Group», «Indorama Corporation», «Hero Enterprise Ltd», «Cadila Pharmaceuticals Ltd», «Lakshmi Machine Works Ltd» каби нуфузли компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқотда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижий инвесторлар­нинг мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйиши учун кенг имконият яратаётгани таъкидланди.

Ҳиндистонлик бизнесменлар юртимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳити янада яхшила­наёт­гани мамлакатимизнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш, юқори технологияли қўшма лойиҳаларни амалга оши­риш­га катта қизиқиш уйғотаётга­нини таъкидлади.

Ташриф арафасида Нью-Деҳлида ўтказилган бизнес-форум икки мамлакат ишбилармон доираларининг ҳамкорлиги учун самарали майдон бўлди. Ушбу форумда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги икки томонлама алоқаларни ривожлан­тириш, жумладан, Ўзбекистон – Ҳиндистон ишбилармонлар кенга­шини таъсис этиш масалалари муҳокама этилди.

Ташрифнинг асосий воқеалари 1 октябрь куни бўлиб ўтади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Прези­ден­ти Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва ушбу мамлакат­нинг бошқа раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказади.

Ташриф якунида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон – Ҳиндис­тон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳ­камлаш ва кенгайтиришга қара­тилган давлатлараро, ҳукумат­лар­аро ва идоралараро салмоқли ҳужжатлар, мамлакатларимиз ҳудудлари ва муассасалари ўртасида битимлар имзоланиши кўзда тутилган.

 

ЎзА



DB query error.
Please try later.