Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
27.09.2018

САЙЛОВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИДА

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган тавсияларга кўра ишлаб чиқилган Сайлов кодекси лойиҳасининг кенг жамоатчилик ўртасидаги муҳокамаси натижалари билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.

Таъкидландики, мазкур лойиҳа Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ҳамда экспертлардан иборат ишчи гуруҳ ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Сайлов кодекси лойиҳаси Республика меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (www.­regu­lation.gov.uz)да жамоатчилик муҳокамасига қў­йилди. Ўзбек ва рус тилларидаги нусхаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайти (www.elec­tions.uz)да ҳам жойлаштирилди. Лойиҳа мазмун-моҳияти маҳаллалар, меҳнат жамоалари ҳамда ўқув муассасаларида кенг жамоатчилик орасида сиёсий партиялар вакиллари, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари раҳбарлари, аъзолари ҳамда депутатлар иштирокида қизғин муҳокама этилмоқда.

Шу кунгача ҳудудларда лойиҳа муҳокамасига бағишланган 278 тадбир ўтказилди. Уларда 30 минг­га яқин фуқаро иштирок этди ва 436 таклиф билдирилган. Асосан овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнлари, маҳаллий Кенгашларга сайловларнинг хусусиятлари, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг фаолияти билан боғлиқ таклифлар тушди. Номзодлар ҳамда ишончли вакилларни рўйхатга олиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми, кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан ҳам кўплаб фикрлар олинди.

Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокомаси давом этмоқда. Келаётган таклиф ва тавсиялар тегишли ишчи гуруҳи ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Бу борадаги таҳлиллар тизимли равишда бериб борилиши қайд этилди.

Шунингдек, лойиҳа бўйича тегишли давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан фикр алмашиш мақсадида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳу­қуқлари бўйича бюроси ҳамда Венеция комиссияси делегациясининг Республикамизга ташрифи якунлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилишича, делегация аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини тайёрлаш ва сайловчиларнинг электрон рўйхати амал қилиши жорий этилаётганини ижобий баҳолади. Ушбу ташриф натижаси юзасидан делегация экспертларининг хулосаси тайёрланиб, жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Венеция комиссияси ялпи йиғилишига муҳокама этилиб, тасдиқлаш учун киритилиши маълум қилинди. Келгусидаги режалар ҳақида ҳам сўз юритилди.



DB query error.
Please try later.