Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ АҚШ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлз ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келлини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, жорий йил май ойида АҚШга расмий ташриф давомида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликда янги даврни бошлаб бергани ва уни аниқ мазмун билан бойитганини алоҳида таъкидлади.

Бугун кўп қиррали Ўзбекистон — АҚШ муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Савдо-иқтисодий, инновация, инвестиция, фан ва техника, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Миллий гвардияси ва тегишли идораларининг Миссисипи штати Миллий гвардияси билан, жумладан, жамоат тартибини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш соҳасида тажриба алмашиш, тренинг ва тадбирлар ўтказиш борасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Миссисипи штатининг етакчи корхоналари ва компаниялари билан савдо ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳаларида шерикликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Генерал Ж.Бойлз ва конгрессмен Т.Келли давлатимиз раҳбарига самимий қабул ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга доир аниқ ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.

Меҳмонлар мамлакатимизда сифат жиҳатидан янги босқичда амалга оширилаётган, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳот ва ўзгаришларни юксак баҳоладилар. Самарали парламентлараро ва идоралараро мулоқотларни давом эттириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш ишларини фаоллаштиришга тайёрлик билдирди.

АҚШ делегацияси аъзолари Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кенг кўламли амалий шерикликни янада мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солишини таъкидлади.

 

ЎзА



DB query error.
Please try later.