04.11.2017

ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 ноябрь куни ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мамлакатимизда ҳунармандлик азалдан яхши ривожланган. Бола­лик­дан ҳунар ўрганиш, яратган маҳсулоти ва меҳнати билан одамларга наф келтириш халқимиз­нинг миллий қадриятига айланган. Ҳунар турлари асрлар давомида кенгайиб, янги йўналишлар ва мак­таблар билан бойиб борган. Маъ­лумот­ларга кўра, бугунги кунда юртимизда ҳунармандликнинг 34 тури мавжуд.

Мустақиллик йилларида миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш йўлида яратилган имкониятлар самарасида ҳунар­манд­лик равнақига кенг йўл очилди. Республика «Ҳунарманд» уюшмаси, жойларда эса унинг бўлимлари ташкил этилди. Бир пайтлар уста ва ҳунармандлар ўзлари яратган буюм­ларни сотиш, намойиш этиш­да турли тўсиқларга учраган бўлса, бугун ҳар бир туман ва шаҳарда ҳунармандлар марказлари фаолият юритмоқда, бозорлар ва савдо мажмуаларида махсус савдо раста­лари ташкил этилган.

Ҳунармандлик авлоддан-авлодга ўтиб келаётган сулолалар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда. Улар «ус­тоз-шогирд» анъанаси асосида ёш авлодга ўргатилмоқда.

Ҳунармандлик харидоргир маҳ­су­лотлар ишлаб чиқариш, халқимиз фаровонлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва кам таъминланган оилалар банд­лигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Президенти­миз Шавкат Мирзиёев ҳунарманд­чи­ликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш­га алоҳида эътибор қаратмоқда.

Йиғилишда халқ ҳунармандлиги ва амалий санъатини ривожлан­тириш, улар томонидан маҳсулот­лар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳунармандларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш, бунинг учун уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, соҳага халқаро молия институтлари инвестиция­ларини жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Микрокредитбанк» раҳ­барлари ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари зиммасига ҳудудларнинг ўзига хос хусусият ва анъаналаридан келиб чиқиб, ту­манлар кесимида аниқ режа ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳунармандга етиб бориш вазифаси қўйилди.

Ҳунармандларни давлат рўйха­ти­дан ўтказиш, уларга бўш турган биноларни имтиёзли равишда бериш, асбоб-ускуна ва хомашё материаллари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Ҳунармандлар марказлари фаолия­тини кенгайтириш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаш­тириш бўйича кўрсатмалар берилди. Хусусан, қўли гул усталарнинг ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш зарурлиги, хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мум­кинлиги таъкидланди. Доимий савдо жойига эга бўлмаган, вақтинчалик жойларда савдо қилаётган ҳунар­мандларга савдо қилиш қоидалари асосида талаб этиладиган касса аппарати ва савдо терминалидан фойдаланиш ҳамда тижорат банк­ларига савдодан тушган нақд пулни инкассация қилиш талаблари их­тиёрий этиб белгиланади.

Йиғилишда берилган топшириқ­ларга мувофиқ, ҳар бир вилоятда махсус кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, уларда ҳунар­мандлар бепул иштирок этади. Шунингдек, уларнинг хорижий давлат­ларда ўтказиладиган кўргазма, фестиваль ва ярмаркаларда қатнашишига кўмаклашилади.

Ҳунармандларнинг экспорт фаолияти ҳам рағбатлантирилади. Уларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валю­тани эркин тасарруф этиш, жум­ладан, банк ҳисобрақамларидан хорижий валютани нақд ҳолда олиш ҳуқуқи берилади.

Ҳунармандликни ривожлантириш учун «устоз-шогирд» анъанаси асосида бу жараёнга ёшларни жалб этиш, ҳунармандларни шогирд олиш ва ҳунарга ўргатишга рағбат­лантириш, ёш ҳунармандларга фаолиятини бошлашда ҳар томон­лама кўмак­лашиш зарурлиги қайд этилди.

Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, ҳунарманд­ликка кредитлар ажратишни кў­пайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда соҳада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандларни молиявий-таш­килий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш ва бошқа дол­зарб масалалар муҳокама қилинди.

Тегишли ташкилотлар мута­саддилари зиммасидаги вазифалар белгилаб берилди.

 

ЎзА 



DB query error.
Please try later.