Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
24 25 26 27 28 29 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
21.01.2020

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси тўғрисида ахборот
Тошкентда 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда ҳукумат аъзолари, марказий идоралар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов очди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. 

photo5273832661527408006.jpg

Биринчи мажлиснинг Муваққат котибияти, Саноқ комиссияси ҳамда Овозларни ҳисоблаш электрон тизимидан фойдаланишни назорат қилувчи муваққат гуруҳ сайлаб олинди ва кун тартиби тасдиқланди. Марказий сайлов комиссияси раиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берди.

Маълумки, мамлакатимизда 2019 йил 22 декабрь куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловлар қонун талаблари асосида, халқаро сайлов стандартларига мос равишда, юксак уюшқоқлик билан, сиёсий партияларнинг реал рақобат шароитида ўтказилди. Бу галги сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, янги Сайлов кодекси асосида ташкил этилди.

photo5273832661527408005.jpg

Сайлов кодексида сайлов жараёни иштирокчилари, яъни сайловчилар, сиёсий партиялар, сайлов комиссиялари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва кафолатлари кенгайтирилди. Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали сайлов жараёнини бошқариш тизими йўлга қўйилди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилди.

Сайловда бевосита иштирок этган нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда 50 га яқин давлатдан келган 825 нафар халқаро кузатувчи, 1 минг 155 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакили сайловлар умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ ўтганини қайд этди.

photo5273820704338455812.jpg

Умуман олганда, бўлиб ўтган сайлов демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, халқимизнинг турмуш даражасини янада юксалтириш, ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришиш йўлида юртдошларимиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётганини яна бир бор намоён қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, қуйи палата Спикерини сайлаш учун Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тузилди. Мазкур кенгаш таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Нурдинжон Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайлади.

photo5273832661527408007.jpg

Шундан сўнг мажлисга раислик қилиш ваколати Спикерга ўтди. Нурдинжон Исмоилов мажлис котибиятига келиб тушган 5 та сиёсий партия фракцияси раҳбарлари томонидан фракциялар тузилгани тўғрисидаги таъсис баённомаларини ўқиб эшиттирди. Шунга асосан Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари рўйхатга олинди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Спикерининг янги таъсис этилган биринчи ўринбосари лавозимига депутат Акмал Саидовни, Спикернинг ўринбосарлари лавозимларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовни, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодировни, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятовни ва Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Борий Алихоновни сайладилар.

photo5273832661527408008.jpg

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонун ҳамда сиёсий партиялар фракцияларининг қабул қилган яхлит (умумий) қарорига асосан қўмиталар раиси лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублиги ҳамда сайловда партиялар эгаллаган ўрин ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Шу муносабат билан депутатлар томонидан Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари лавозимларини сиёсий партиялар фракциялари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Депутатлар парламент қуйи палатаси қўмиталарининг раисларини ҳам сайлади.

photo5273832661527408009.jpg

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақидаги мурожаати эътиборга олинди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўз ишини якунлади.


Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: