Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
28.05.2019

ПАРЛАМЕНТГА ПУЛ НЕГА АЖРАТИЛМАДИ?

Ёки пулнинг ўзи йўқми?..

Ўтган ҳафта парламентдаги муҳокамалар вақтида депутатлар Давлат дастурига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш масаласида учраётган тизимли муаммоларни кўрсатиб ўтган.

Хусусан, молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократия мавжудлиги «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 8-банди мисолида кўрсатилган. Ушбу бандга кўра, «Электрон парламент» тизимини ривожлантириш вазифаси белгиланган. Бунга масъуллар қаторида Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси кўрсатилган. АКТни ривожлантириш жамғармаси бу борадаги ишларни молиялаш манбаси сифатида кўзда тутилган.

Олий Мажлис томонидан Президент Администрацияси билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг паспортлари ишлаб чиқилган, уларнинг техник-иқтисодий параметрлари тавсифлари тайёрланган. Бироқ АКТни ривожлантириш жамғармаси бу лойиҳани амалга ошириш учун маблағ мавжуд эмаслигини билдирган. Бу ҳақда Молия вазирлигига қўшимча мурожаат юборилган. Аммо вазирлик натижасиз расмий жавоб билан чекланган.

Депутатлар шу масала бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг фикри билан қизиққан ва у «электрон парламент» давлат бошқаруви тизимини демократлаштириш йўлидаги муҳим лойиҳа эканини таъкидлаган. У берган маълумотга кўра, парламент ахборот тизими ва ахборот ресурсларини шакллантириш мақсадида шу вақтга қадар умумий қиймати 37 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Бош вазир ўринбосари вакиллик ҳокимияти органлари АКТ инфратузилмасини келажакда ривожлантиришнинг барча ташкилий-молиявий масалалари ҳал этилишини билдирган, бу ҳақдаги фикрларни қўллаб-қувватлаган.

 

Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: