Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Avgust 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
17.05.2018

КИЧИК ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ АТРОФИДА КАТТА ТОРТИШУВЛАР

Парламент қуйи палатаси қўмиталарида қонун лойиҳалари бўйича муҳокамалар изчил тус оляпти. Айниқса, «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофидаги мунозаралар қизигандан қизияпти. Ушбу ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган ва Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган.

Қонун лойиҳаси Фуқаролик кодексидаги битта моддага қўшимчалар киритиш ҳақида. Бу модда транспорт воситасини ижарага бериш шартномасининг шакли ҳақида бўлиб, унда транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шартлиги, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши кераклиги назарда тутилган.

Мамлакатимизда транспорт воситаларини ижарага бериш масалалари нотариал тасдиқлаш талаб этиладиган битимлар турига киритилган. Жаҳон тажрибасида туристларга автотранспорт воситаларидан фойдаланишда ҳеч қандай ортиқча маъмурий чекловлар, тўсиқлар белгиланмаган. Бизда ушбу жараён қўшимча вақт, харажат талаб қилади. Бу муаммони бартараф этиш учун автомототранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга нотариал тасдиқловсиз ижарага бериш кўзда тутилмоқда. Бу ҳуқуққа фақат ихтисослашган юридик шахслар эга бўлиши қайд этилмоқда. Таклиф этилаётган қўшимчаларнинг маъноси шундай.

Қонун лойиҳаси бўйича ҳар хил фикрлар билдириляпти. Биров ҳаммаси тўғри бўляпти, деса, бошқа биров кутилаётган ўзгариш айрим чекловлар ва англашилмовчиликларни келтириб чиқаради, деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Саттор Раҳматовнинг мазкур қонун лойиҳаси бўйича фикри, позицияси қуйидагича:

— Мақсад тушунарли, лекин «автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган», деган жумлага эътирозим бор. Бу ихтисослашув нимага керак? Дейлик, менинг ҳайдовчилик гувоҳномам бор, демак, машина бошқаришга ҳуқуқим бор, машина эгасидан машина олмоқчиман. Бу ерда қанақа ихтисослашув керак? Яна бир мунозарали савол, нега айнан юридик шахсларга бу имтиёз берилмоқда, жисмоний шахсларнинг ҳам қанчадан-қанча автомашиналари бор. Ушбу лойиҳада қатъий чегаралар қўйилган, буни аниқлаштириш керак.

Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматларни фақат юридик шахсларга берилиши қизғин тортишувларга сабаб бўляпти. Айрим депутатларнинг фикрича, Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартиш фуқаролик ҳуқуқи назариясига зиддир. Ижара шартномаси — фуқаролик ҳуқуқий муносабатда томонлар тенг бўлиши керак. Бу тамойилга зид равишда қўшимча киритилаётгани эса чекловга олиб келади. Бу эса тушунмовчиликларни келтириб чиқаради...

Қонун лойиҳаси кейинги муҳокамаларда қандай кўриниш олади?.. Жараённи кузатишда давом этамиз.



DB query error.
Please try later.