03.05.2018

ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳалар каби нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

2018 йилда умумий миқдори 3 миллиард сўмлик 11 ижтимоий буюртма амалга оширилиши ва 100 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти, оммавий ахборот воситаси ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг грант лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,75 миллиард сўмлик маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Иштирокчилар Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2017 йил якунларига бағишланган ҳисоботидан амалдаги экологик қонунчиликни такомиллаштириш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди.

 

Н.ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.