03.10.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

2017 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажли­сини шу йилнинг 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, 2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳара­катлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг изчил ижросига қаратилган Ўзбекистон Респуб­ликасининг бир қатор қонунлари ва маса­лалар киритилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишув­ларнинг ўз вақтида ва тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар режасини («Йўл харитаси»ни) ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим эканлиги Олий Мажлис юқори палатаси вакиллари томонидан алоҳида таъкидланди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, жумладан, сиёсий партиялар фракцияларида экспертлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари­нинг вакиллари иштирокида ҳар томон­лама муҳокама этилиб, жорий йилнинг 28 сентябрь куни парламентнинг қуйи пала­таси томонидан қабул қилинди.

Қонун Сенатнинг Халқаро муносабат­лар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан илмий ва экспертлар доира­лари вакилларини жалб қилган ҳолда дастлабки тарзда ўрганиб чиқилди.

Қонун икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, яқин қўшнилар — Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги руҳ бағишлаши таъкидланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг аъзолари мазкур қонунни маъқуллаш учун Сенатнинг бўлажак ўн иккинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилдилар.

Олий Мажлис Сенати кўриб чиқиши учун «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшим­чалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Респуб­ликаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқаро­ларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари­ни таъминлаш тўғрисидаги масала ҳам киритилмоқда.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республи­каси Олий Мажлиси Сенатининг вакола­тига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн иккинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан ишчи гуруҳ тузилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати.



DB query error.
Please try later.