07.10.2020

ЎзХДП фракцияси ташаббуси билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ахбороти эшитилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзХДП фракцияси ташаббуси билан ташкил этилганҲукумат соатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовнинг ахбороти эшитилди

Вазир тизимда амалга оширилаётган амалий ишлар хусусида атрофлича маълумот берди. Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мутлақо янги тизимни – “Обод ва хавфсиз маҳаллатамойилини жорий этиш зарурлигини илгари сурган эди. Шунга мувофиқ равишда оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаролар йиғинларининг ролини ошириш устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида давлат раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Вазирлик зиммасига 10 та устувор вазифа юклатилган. «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг ҳаётга тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Парламентдаги муҳокамада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, бандлигини таъминлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, “Маҳалласекторхалқ қабулхонасимаҳаллатамойили асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш масалалари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Вазирнинг қайд этишича, ўтган давр мобайнида вилоятлар, туманлар ва маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, “Обод ва хавфсиз маҳаллатизимини жорий этиш бўйича 2020 йилга мўлжалланган манзиллиЙўл хариталариишлаб чиқилган.

Камбағалликни қисқартириш бўйича шаҳар маҳаллалариданТошкент шаҳри Олмазор туманидагиЯнги Себзор”, қишлоқ ҳудудлариданФарғона вилояти Қўштепа туманидагиНамунамаҳаллаларида намунавий тизим ишлаб чиқилиб, республикамиздаги қолган барча 9 150 та маҳаллага ҳам самарали татбиқ этилмоқда.

Оилавий ажралишлар 16 минг 878 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (21 минг 211 та) 4 минг 333 тага камайган. Шунингдек, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта туғруқларнинг олдини олиш, нотинч оилалар фарзандлари ва уларнинг ота-оналари билан тизимли ишлаш бўйича ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, “Йўл харитасиишлаб чиқилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда 406,8 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган, 266 минг нафари жамоат ишларига жалб этилган, 22 мингдан ортиқ шахсга ишсизлик нафақалари тўлаб берилган.

Маҳаллалар томонидан 126 минг 245 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг 81 минг 764 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун ёрдам берилган. Амалга оширилган ишлар натижасида "Темир дафтар"га киритилган 409178 та оилалардан 174258 таси камбағалликдан чиқаришга эришилган.

Маҳаллаларда жиноятчилик ҳолатини баҳолаш бўйича янгича тартиб жорий этилган. Жиноятчиликни жиловлашда аҳолининг кам таъминланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногирон ҳамда доимий меҳнат билан банд бўлмаган қатламлари билан ишлашдаижтимоий профилактикатизими йўлга қўйилмоқда.

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан айни шу масалаларда олиб борилган ўрганишлар, таҳлиллар қатор камчиликлар кузатилаётганини кўрсатмоқда.

Вазирнинг қайд этишича, ҳақиқатан ҳам мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларда айрим омиллар туфайли муаммолар ҳам юзага келмоқда. Жумладан, маҳаллаларда ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашда мутасаддилар фаолиятида камчиликлар учрамоқда. Ҳанузгача маҳаллаларда ишни самарали ташкил этиш, мувофиқлаштириб боришнинг мазмун-моҳиятини тушуниб етмаётган раҳбар ходимлар бор.

Вазирлик томонидан тақдим этилган ахборотни кўриб чиқиш давомида ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ва реабилитация марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни бинолар билан таъминлаш, штатлар ажратиш ва ойлик иш ҳақларини белгилаш, “Аёллар дафтари”га киритилганлар билан самарали ишлаш масалалари алоҳида эътиборда бўлди. Маҳаллаларда, шунингдек, аҳоли муаммоларининг мутасадди ташкилотлар томонидан ўз вақтида бартараф этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масаласи муҳимлигига аҳамият берилди.

Савол-жавоблардан кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги янги вазирлик экани, унинг зиммасига кўп ва масъулиятли вазифалар юклангани, ишни тизимли олиб бориш муайян вақт тақозо этишини таъкидлаб, бу борада парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш, вазирликка амалий ёрдам бериш зарурлигини қайд этди.

Қизғин муҳокамалар, билдирилган таклифлар асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: