Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
05.02.2019

ДЕПУТАТЛАР УЧРАШУВЛАРДАН ҚАЙТДИ

Ўтган ҳафтада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда бўлиб, ҳақиқий ҳолат билан танишди. Аҳолини ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Комила Каромова ва Қашқадарё вилоят партия кенгаши раиси, вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Олим Равшанов Ғузор туманида аҳоли вакиллари билан учрашди.

Айтиш керакки, туманда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Жорий йилда 47 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Натижада кўплаб инсонлар иш билан таъминланади. Бу ҳақда туман ҳокими Саъдулла Бобоқулов депутатларга маълумот берди.

Юзма-юз мулоқотларда аҳоли вакиллари ўзларини қийнаб келаётган қатор масалалар бўйича мурожаат қилди. Жумладан, қишлоқ врачлик пунктини қуриб фойдаланишга топшириш, ҳудуддаги 12-ўрта мактабни иситиш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари депутатлар назоратига олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳад Аҳмедов Навоий вилояти Қизилтепа тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

— Деҳқонни ҳамиша қийнайдиган, ташвишга соладиган масала сув билан боғлиқдир, — деди Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғинидаги фермер хўжалиги раиси Баҳодир Тўрақулов. — Тўғриси, суғориш мавсумида кўп қийинчиликка учраймиз. Экинларга сувнинг ўз вақтида етиб бормаслиги унинг ҳосилдорлиги, табиийки, даромадга ҳам жиддий таъсир қилади. Шунинг учун фермер хўжаликлари ерлари ва аҳоли томорқаларини суғориш учун узлуксиз равишда оқава сув билан таъминлаш масаласида бизга ёрдам керак.

— «Варозун» қишлоқ оилавий поликлиникасида физиотерапия бўлими йўқ, — деди «Варозун» МФЙда яшовчи Насуллаева Хонзода. — УЗИ аппарати ҳамда тез тиббий ёрдам машинасига ҳам эҳтиёж катта. Ана шу масалалар ҳал этилса, аҳоли хурсанд бўларди. Тиббиёт муассасасини хирург, терапевт каби мутахассис шифокорлар, «Шейхон» маҳалласидаги патронаж ҳамшираларни велосипед билан таъминлаш керак, деб ўйлайман. Шунингдек, Варозун-Зарметан йўллари аллақачон таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

«Қасриашурак» МФЙ ҳудуди газ таъминотидан тўлиқ узилган бўлиб, табиий газ истеъмоли учун ортиқча тўланган маблағ қайтарилиши керак. Расул Каримов ана шу масалада мурожаат қилди. Зиёдулло Бобожонов эса қишлоқдаги 8 та хонадоннинг электр энергия тизими яроқсиз аҳволга келиб қолганини айтди. Электр линияларини алмаштиришда ёрдам сўради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Нўмон Акбаров ўз сайлов округида жамоат ташкилотлари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, ижтимоий соҳа объектларининг бугунги кундаги аҳволи юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Ҳусусан, Марғилон шаҳридаги «Янги боғ», Зуҳра, «Гулистон», «Дўстлик» МФЙ аҳолисининг коммунал соҳадаги муаммолари, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича тижорат банкларининг хизмат кўрсатиш сифати муҳокама қилинди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш, ижтимоий соҳада ечимини кутаётган бошқа муаммолар юзасидан фуқаролар билан мулоқот ўтказилди.

Ҳудудларда ижро ҳокимияти ва жамоат бирлашмалари, ижтимоий соҳа раҳбарларининг ҳар бири биринчи навбатда ижро интизомига қатъиян амал қилиши, ўз мажбуриятларига масъулият билан ёндашиши кераклиги таъкидланди.

Бу каби учрашувлар Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.