Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
15.01.2019

ФРАКЦИЯ ЎЗ ФАОЛИЯТИДАН ҚОНИҚАДИМИ?..

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси матбуот анжумани ўтказди. Унда 2018 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан фракция раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг маълумоти тингланди.

 

Таъкидландики, партия фракцияси ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, давлат раҳбарининг Парламентга йўллаган Мурожаатномасидаги депутатлар ишини такомиллаштиришга қаратилган кўрсатма ва таклифлари асосида янгича йўналишда ташкил этди. Қонун ижодкорлиги жараёни сифат ва сон жиҳатдан сезиларли равишда ўсди. Хусусан, ўтган йили фракция йиғилишларида 175 қонун лойиҳаси кўрилган. Уларнинг 17 тасига фракция ташаббуси билан концептуал ўзгартиришлар киритилган.

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракция аъзолари ишлаб чиққан 315 таклифнинг 220 таси қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинган. «Марказ-вилоят-туман» тизими орқали 145 та қонун лойиҳаси партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилиб, 500 га яқин таклиф олинган. Фракциянинг 12 нафар аъзоси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган 17 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлишган. Фракция аъзолари пухта ишланмаган, деб баҳолаган қонун лойиҳалари билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқилиб, муҳокамаларга киритилган.

Шунингдек, «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига ўзгартишлар киритиш, «Иссиқлик таъминоти тўғрисида»ги ҳамда «Имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши ва ижтимоий интеграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳалари партия фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мазкур соҳада давлат сиёсатини юритишда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, Ногиронлар, Кўзи ожизлар, Кар-соқовлар жамиятлари билан ҳамкорлик янада яхшиланган. Жумладан, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси чуқур ўрганилган ва мазкур соҳа бўйича ҳудудлардаги учрашувларда аниқланган 100 га яқин муаммо фракцияда муҳокама қилинган. Натижада 50 дан ортиқ таклиф ишчи гуруҳига тақдим этилган.

Президент Мурожаатномасида Олий Мажлиснинг назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, самарасиз назорат ёки қуруқ мажлисларнинг кераги йўқлиги қайд этилган эди. Шундан келиб чиқиб, партия фракцияси ташаббуси билан ўтган давр мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирининг парламент эшитуви, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш ҳамда Қурилиш вазирлари иштирокида 3 марта «Ҳукумат соати» ўтказилган. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда 5 марта, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан бир марта тегишли вазирликларнинг ахборотлари эшитилди. Эшитувлар депутатларнинг ўз сайловчилари билан бўлиб ўтган мулоқотлари даврида кўтарилган долзарб муаммолар асосида ташкиллаштирилган бўлиб, уларда маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштирокини таъминлаш амалиёти жорий қилинган.

Жойларда аниқланган муаммолар юзасидан 24 депутатлик сўрови юборилган. Назорат-таҳлил ишлари давомида фракция аъзолари аралашуви билан 100 га яқин ногиронлиги бўлган шахснинг мурожаатлари ҳал этилган.

Маълумотга кўра, сайловчилар билан учрашувлар давомида 8122 хонадонга кириб борилган ва 50206 нафар фуқаро билан мулоқот ўтказилган. Мазкур учрашувларда 10295 та масала кўтарилган. Уларнинг асосий қисми уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт ва йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, бандлик, банк-кредит, таълим, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига тааллуқлидир. Мурожаатларнинг аксарияти (90 фоизга яқини) ҳудудларнинг ўзида маҳаллий мутасаддилар билан муҳокама қилиниб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилган. Қолганлари Қонунчилик палатасида тегишли вазирлик-идораларнинг раҳбар ва масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама қилинган. Айрим масалалар юзасидан тушунтириш сўраб, тегишли соҳалар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилган. Депутатлар кўмагида 156 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилган, 125 нафар фуқаронинг тиббий-ижтимоий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланган, 568 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилган, 56 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти банк терминаллари билан таъминланган.

Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2018 йилдаги фаолияти билан боғлиқ асосий кўрсаткич ва рақамлар шулардан иборат.

Анжуманда, шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Журналистлар парламент назорати, ишламаётган қонунлар, давлат дастурларининг ижросида депутатларнинг роли ҳамда яна бошқа қатор масалаларда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Саволларга фракция раҳбари ва аъзолари жавоб берди.

Матбуот анжуманида ЎзХДП фракцияси аъзолари ўз фаолиятидан қониқмаётгани, олдинда жуда муҳим вазифалар тургани алоҳида таъкидланди.



DB query error.
Please try later.