25.12.2018

САВОЛ ва ЖАВОБ

— Нафақа ёшидаман. Шунинг учун пенсия таъминоти билан боғлиқ ўзгаришлардан хабардор бўлиб боришга ҳаракат қиламан. Эшитишимча, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда берилар экан. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

Ўғилой НАЗАРОВА,

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.

 

Аваз ЎРИНБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Жорий йил 12 декабрдаги Президент фармонига асосан келаси йил 1 январдан бошлаб барча тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялари тўлиқ миқдорда тўланади. Бундан таш­қари, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг юқори миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилиши ҳам белгиланган. Маълумот ўрнида: бугунги кунгача бундай иш ҳақи олувчи фуқароларга пенсия ҳисоблашда фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаригача бўлган даромади инобатга олинган. Ундан юқориси эса ҳисобга олинмасди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур Фармон нафақат 2019 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам татбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.

Фармонда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун келгуси йилда жами 1,8 триллион сўм миқдорида маблағ талаб этилади.



DB query error.
Please try later.