Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
19.07.2018

АЙРИМ ДЕПУТАТЛАР БЕТАРАФ ҚОЛДИ

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Қонун лойиҳаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш каби масалаларда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва мажмуавий чора-тадбирларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Айиш керакки, кўмир, нефть, табиий газ ва уран каби қазилма бойликлар жаҳон энергетика манбаининг асоси ҳисобланади, бироқ қазиб олиш ва фойдаланиш жараёнларида уларнинг захиралари йилдан-йилга камайиб бормоқда. Келгусида иқтисодиётнинг ривожланиши, аҳоли сонининг ўсиши энергия истеъмоли ошишига сабаб бўлади.

Мамлакатимизнинг ривожланиши учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, энергетик, экологик ва иқтисодий хавфсизликни эътиборга олиш муҳим бўлиб қолмоқда. Қайта тикланувчи энергетика чекка, тоғли ва узоқ ҳудудларни барқарор таъминлашнинг иқтисодий асосланган ягона энергия манбаи бўлиб хизмат қилади.

Фракциямиз фикрича, қайта тикланувчи ва янги энергия манбаларини ўзлаштириш келгуси авлодлар учун табиий ресурсларни сақлаб қолиш, экологияни яхшилаш шарти ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг салоҳияти 51 миллиард тонна нефть эквивалентига тенг бўлиб, техник имкониятлари эса 182,32 миллион тоннани ташкил этади. Бу мамлакат бўйича йилига қазиб олинадиган бирламчи энергетика захираларнинг ҳозирги ҳажмидан уч баробар кўпдир.

Фракциямиз масаланинг дол­зарб­лигини инобатга олган ҳолда, қонун лойиҳасига иқтисодий ечим юзасидан аниқлик киритилиши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, мамлакатимизда қайта тикланувчи ва янги энергия манбаларини ўзлаштириш янада ривожлантирилса, ҳозирги энергетика соҳасига қай даражада таъсир этиши бўйича тушунчалар киритилиши, салбий оқибатларнинг олдини олиш билан боғлиқ меъёрлар назарда тутилиши керак.

Муҳокамалар жараёнида очиқ қолган саволлар, номутаносиб жумлалар борлиги сабабли айрим депутатлар қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланиши масаласида бетарафлигини билдирган.



DB query error.
Please try later.