Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
06.03.2018

КОММУНАЛ СОҲА ХОДИМЛАРИ КУНИ БЕЛГИЛАНАДИМИ?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига алоҳида эътибор қаратишди.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун ло­йиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

— Касб байрамларини нишонлаш яхши анъанага айланиб боряпти, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Аҳад Аҳмедов. — Турли соҳа ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришда бунинг аҳамияти катта. Касб байрамлари тарихи ва халқаро тажрибани ўрганиш шундан далолат берадики, қатор хорижий давлатларда коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун, яъни 18 апрелни соҳа ходимлари куни этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Маълумки, партиямиз дастурида аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш масаласи алоҳида ўрин олган. Садоқат билан бажарилган меҳнатнинг рағбатлантирилиши соҳа ходимларининг касбига нисбатан масъулияти, меҳрини оширади, деб ўйлаймиз. Шунинг учун фракциямиз ушбу таклифни қўллаб-қувватлайди.

Йиғилишда «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг моҳияти ҳамда мақсади хусусида атрофлича маълумот берилди. Қайд этилишича, лойиҳада юртимизда йўл хўжалигини бошқариш билан боғлиқ ваколатларни аниқ белгилаш, йўлларни қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги меъёр ва стандартларга риоя этишни таъминлаш масалалари қамраб ­олиняпти. Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибларини белгилаш ҳам назарда тутилмоқда.

— Асосий ўзгаришлардан бири автомобиль йўллари давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат орган сифатида белгиланмоқда, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Акмал Умаралиев. — Унинг зиммасига 180 минг километргача бўлган автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш вазифаси юклатилмоқда. Шу билан бирга, қуриш ва фойдаланиш жараёнига комплекс ёндашиш асосида йўл хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, соҳада тўлақонли буюртмачи хизматини яратиш назарда тутиляпти. Махсус ваколатли давлат органининг асосий вазифалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

— Қонун лойиҳаси қатор қўшимча ва ўзгартиришларни қамраб олмоқда, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Зулайхо Акромова. — Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ваколатлари киритилмоқда. Фракциямиз фикрича, бу жуда муҳим. Ҳеч биримизга сир эмаски, маблағларни ўзлаштириб юбориш масаласи йўл қурилиш соҳасига бегона эмас. Бунинг оқибатида таъмирланган ёки янги қурилган йўллар кўп ўтмай яроқсиз ҳолга келиб қолаётгани кўпчиликка аён. Алоҳида назорат органи ташкил этилиши ана шундай кўнгилсиз ҳолатларнинг камайишига хизмат қилади, деб ишонамиз.

Фракция йиғилишида бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.